

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, Лондон клуби "Астон Вилла" билан 33 ёшли аргентиналик дарвозабон трансфери бўйича оғзаки келишувга эришган.
Трансфер қиймати 7,5 миллион фунтни ташкил этади.
The Athletic маълумотига кўра, Мартинес "Челси" билан 2 йиллик шартнома имзолайди. Келишувда шартномани яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам бўлади.
Мартинес ўтган мавсум АПЛда "Астон Вилла" сафида 32 та учрашув ўтказиб, 39 та гол ўтказиб юборган.



