

Учрашув мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Мезбонлар сафида ўйинни ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ ҳаракат қилди. Қувонарлиси, ҳамюртимиз 6-дақиқада пенальтидан тўп киритди ва 43-дақиқада ассист қайд этди. Шомуродов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди. Ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев эса 70-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди ва орадан 8 дақиқа ўтиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Sofascore нашри кечаги учрашув учун Шомуродовга 7.9 баҳо қўйди. Файзуллаев эса 7,4 баҳога лойиқ кўрилди.





