Расман: Давид Алаба "Реал"ни тарк этади

22 май 2026, 23:10
"Реал" ўзининг расмий саҳифаларида Давид Алаба ҳақида хабарни эълон қилди.

Ҳимоячи мавсум якунида жамоани тарк этади. Томонлар меҳнат шартномасини узайтирмайдилар. Шу тариқа, Алаба эркин агентга айланади.

Давид Алаба "Бавария"дан "Реал"га ўтган. Умуман олганда, ҳимоячи Мадрид гранди либосида 131 та ўйин ўтказган. Унда футболчи бешта гол урди ва тўққизта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt футболчининг нархини 3,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: realmadrid.com