Элдор Шомуродов: "Ҳозир фақат "Истанбул Башакшеҳир" ҳақида ўйлаяпман"
20 янв 15:07
Янгиликлар
Элдор Шомуродов: "Ҳозир фақат "Истанбул Башакшеҳир" ҳақида ўйлаяпман"
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов нима сабабдан Италия А Сериясидан Туркия Суперлигасига ўтиб, "Истанбул Башакшеҳир"ни танлаганини тушунтириб берди.
"Мен "Истанбул Башакшеҳир"ни кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун танлаганман. Мураббийлар штаби ва жамоанинг ўйин услуби менда жуда катта таассурот қолдирди. Ҳозир мен фақат "Истанбул Башакшеҳир" ҳақида ўйлаяпман. Лигадаги бошқа ҳеч бир жамоа вариантини кўриб чиқмадим", – деди футболчи.
Шомуродов ўтган ёзда "Рома"дан "Истанбул Башакшеҳир"га ижара асосида ўтганди. Битим қиймати 3 миллион еврога тенг бўлиб, турк клуби футболчини тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритган.
Трансфер ўзини тўлиқ оқлади: 30 ёшли ҳужумчи Суперлигада 18 ўйинда 13 та гол урди ва Туркия чемпионати тўпурарлари рўйхатида пешқадам бўлиб турибди. У ҳатто юлдуз Виктор Осимхенни ҳам ортда қолдирган — унда 6 та гол бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Фикрлар
Омад ЭЛДОР!!! Доим уз устингда ишлагин, шунаканги узлигини кураолмайдиганларни ёндиргин...
Ромада ҳам Элдорга яхшироқ ўйнашганда кўр гол урган бўларди