UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  18 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  2 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди" Янгиликлар

Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"

Ўзбекистон Кубоги чорак финалидан ўрин олган "Шўртан" - "Арал" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Элдор Мойлиев фикрларини билдириб ўтди.

"Арал" жамоасини курашувчан футбол кўрсатишини билар эдик. Дастлабки 15-20 дақиқалик тенгкурашлар остида ўтди. Гол уриб олганимиздан сўнг тўп билан ва тўпсиз ўйинни назорат қилдик",- дейди Элдор Мойлиев.

- Шаҳбоз Нуриддинов иккинчи бўлимда майдонга тушди. Унинг ҳаракатларини қандай баҳолайсиз?

- Шаҳбоз келажаги порлоқ футболчи, ҳозирда жисмоний ҳолатида бироз муаммо бор. Мураббийлар берган юкламалар билан индивидуал шуғулланмоқда. У асосий таркибга рақобат қила оладиган футболчи. Чидамлилиги бироз панд бераётганини айтмаганда бугун ҳам рақибга анча қийинчилик туғдирди.

- "Шўртан" бугун тўпга ҳаракат ва яккакурашларда қандай ҳаракат қилди деб ўйлайсиз?

- Тўрт кундан сўнг "Сурхон"га қарши яна ўйинимиз бор. Шу боис тўпсиз ўйинни назорат қилдик, тўп жамоамизда бўлганида ҳам назорат қилдик. Албатта, хато ва камчиликларимиз бор. Футбол хатоларсиз бўлмайди. 

- Сиз келганингиздан сўнг "Шўртан"да натижалар кўрина бошлади. Сиз ҳозир ҳам вақтинчалик мураббий мақомидамисиз? Бу давом этадими?

- Ҳа, вақтинчалик мураббийман. Қолганини раҳбарият ҳал қилади. 

- Кўп интервьюларингизда раҳбарият ёшларга эътибор бераётганини айтгансиз. Бундан келиб чиққанда давралар оралиғида катта ўзгариш бўлмайди?

- Ўзимизга керакли ҳужумчини кўз остимизга олиб қўйганмиз. Шу билан бирга ёшларимиз ҳам бор, ўйнатамиз. Бошқа позицияларга тажрибали футболчилар керак бўлса, кўриб чиқамиз. Бу жараёнда ҳали. Марказий ҳимояга ҳам футболчи олишни ўйлаб турибмиз. Иқтидорли ёшларимизни иккинчи даврада таклиф қиламиз. 

- Ушбу таркибга икки нафар тажрибали футболчини қўшган ҳолда Суперлигада қолса бўладими?

- Суперлигада сақлаб қолса бўлади албатта. Ҳозирги йигитлар ҳам иқтидорли. Эътибор берсангиз, ёшлигида турли терма жамоаларда ўйнашган. Фикрлаш қобилияти кучли. 3-4 нафар ҳужумни якунловчи футболчи олсак уддалаш мумкин. 2003-2004 йилда туғилган футболчиларни ёш ҳам деб бўлмайди. 

- "Арал" принципиал рақиб ҳисобланади. Нима деб ўйлайсиз, "Шўртан" Суперлигада кучайишга эришдими?

- Ўтган йилги ўйинларни кузатганим йўқ. Барибир Суперлига ва Про лига даражасида фарқ бор. Мавсум бошида Суперлигада ўйнаган футболчиларни жалб қилганмиз. Балки шунинг учундир.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика