Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"

Sherzod Nurmatov
26 сен 2025
Ўзбекистон Кубогининг ярим финаллари муросасиз ўтгани билан барчани эътиборда ушлаб турди.

Дастлаб "Бухоро" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Сўғдиёна"ни (3:2) ютган бўлса, "Пахтакор" пенальтилар сериясида (4:2) "Динамо"ни енгди. Бу ўйинлар юзасидан эксперт Камолиддин Мурзоев фикрларини билдирди.

"Тенг курашлар остидаги 2 та ярим финалга гувоҳ бўлдик. Жамоалар ярим финалгача шунчаки етиб келмаганини исботлай олишди. "Бухоро"да ҳам шиддатли ва томошабоп ўйин кечди. Тошкентда "Динамо" "Пахтакор"га муносиб қаршилик кўрсата олди деб ўйлайман. Финал ўзига хос, олдиндан ҳеч бир жамоани фаворит сифатида кўрсатиб бўлмайдиган, мухлисларга ёқадиган бўлиши кутилмоқда", – дейди Камолиддин Мурзоев.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia