Эден Азар Роналду билан бирга ўйнашни хоҳлашини, “Барселона” ЕЧЛда ғолиб чиқиши қийинлигини айтди
29 мар 2019 22:32
Янгиликлар
Эден Азар Роналду билан бирга ўйнашни хоҳлашини, “Барселона” ЕЧЛда ғолиб чиқиши қийинлигини айтди
-Куни келиб Криштиану Роналду билан бир жамоада пайдо бўлишни хоҳлармидингиз?
-Албатта, Роналду билан бирга ҳаракат қилсам ва унинг маҳорат даражасига етишсам ажойиб иш бўларди.
-Сиз баҳс давомида ҳимояга ўтишни ёмон кўрасиз, шунақами?
-Тўғри.
-Бирваракайига 3та гамбургергни ея оласизми?
-Агар улар кичкина бўлса, ҳа. Бироқ, гамбургерлар катта бўлса, у ҳолда учинчисидан воз кечишимга тўғри келади.
-Қачондир сигарет чекканмисиз?
-Ҳа, бундай бўлган.
-“Тоттенхэм” ёки “Арсенал”?
-Болалигимда менга Тьерри Анри ёқар эди.
-“Реал” ёки “Барселона”?
-Иккаласи ҳам буюк жамоалардир.
-Қачондир “Олтин тўп”ни қўлга кирита оласизми?
-Ҳа!
-Бир кун келиб Хитойда ўйнашингизга қандай қарайсиз?
-Йўқ, у ерда ўймайман.
-“Барселона” жорий мавсум ЧЛда ғолиб чиқа оладими?
-Балким. Бироқ, Криштиану Роналду деярли ҳар мавсум ушбу совринни боши узра кўтармоқда. Ўйлашимча, “Барселона”нинг муваффақият қозониши сал қийинроқ бўлади.
-“Челси” ёки “Реал”?
-“Челси”.
-Жозе Моуриньо ёки Рафаэль Бенитес?
-Моуриньо, - дея журналистга жавоб қайтарган Азар.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар