ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди
28 ноя 2024 20:31
Янгиликлар
ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди
ЕЧЛ матбуот хизмати ҳафтанинг энг яхши футболчисини маълум қилди.
Унга кўра, Флориан Виртц ушбу эътирофга лойиқ кўрилди. "Байер" ярим ҳимоячиси ЕЧЛ умумий гуруҳ босқичи 5-турида "Ред Булл" дарвозасига иккита тўп киритди ва битта голга ассист вазифасини бажарди.
Виртц бу йўлда "Спарта"га қарши ўйинда дубль қайд этган "Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альварес, "Янг Бойз" дарвозасини икки бор ишғол қилган"Аталанта" етакчиси Матео Ретеги ва "Шахтёр" билан баҳсда дублини нишонлаган ПСВ ҳужумчиси Малик Тиллмандан юқорироқ бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар