UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16Роналдуга ҳавас қилиб, Мессига ўхшаб гол урадиган Азиз Турғунбоев 26 ёшга тўлди   7 13:15"Андерлехт" "Челси" ҳимоячисини ижарага олмоқчи  1 12:52Мюллер фаолиятидаги 27-совринни қўлга киритди ва Швайнштайгерни ортда қолдирди  0 12:24Клублар ҳокимият ёки шахсларга қараб қолиши керак эмас  9 12:17Йович "Манчестер Юнайтед"га ўтмоқчи  3 11:50Чемпионлар Лигаси-2020/21. 4та дебютант  18 11:28Зинченко ушбу трансферлар ойнасида "Манчестер Сити"дан кетмайди  0 11:05"Арсенал" Партининг шартномасидаги товон пулини тўлашга тайёр  0 10:54Coca Cola Суперлигаси. Сентябрь ойи лауреатлари  7 10:41"Тоттенхэм" Винисиусни ижарага олмоқчи  5 10:319 ёки 10 - Шомуродов "Женоа"да қайси рақамни танлайди?  55 10:18Қўшалоқ байрам муборак бўлсин, Улуғбек Мирзаев  8 10:18Шомуродов "Женоа" билан 4 йиллик шартнома имзолайди. Тиббий кўрик - эртага  23 10:10Coca Cola Суперлига. Бугун АГМК Термизда меҳмон, "Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйнайди  53 09:58Зидан: “Майдонда ҳамма нарса ишлаши учун доимий равишда таркибга ўзгартиришлар киритиб борамиз”   1

ЕЧЛ. "Барселона" "Наполи" устидан ишончли ғалабага эришди ва кейинги босқичда "Бавария" билан тўқнашади Янгиликлар

ЕЧЛ. "Барселона" "Наполи" устидан ишончли ғалабага эришди ва кейинги босқичда "Бавария" билан тўқнашади

Европа Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи доирасида "Барселона" - "Наполи" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини томоша қилиш мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Кейинги босқичда бизни "Барселона" - "Бавария" тўқнашуви кутиб турибди, ушбу беллашув бугунгиданда шиддатли ва муросасиз ўтиши аниқ. 

Бўлди, бош ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради ва "Барселона" чораф финалга йўл олмоқда. 

90+5-дақиқа. Кулибали кеча Варан йўл қўйган хатони такрорламади ва Мессига тўпни "совға" қилмади.  

90+2-дақиқа. "Барселона" сафида ўзгариш. Луис Суарес ўрнига Жуниор Фирпо тушди. Қизиқ бир жиҳат, алмаштирилаётган Суареснинг шошилмаётганини кўрган ҳакам унинг олдига келди ва балки югурарсан, ҳеч бўлмаса, югургандек чиқиб кет, деди, Луис эса унга умуман эътибор бермади ва Жунейт Чақир уругвайлик футболчига сариқ карточка кўрсатди. Суарес эса хурсанд.  

Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

88-дақиқа. Тер Штеген бошлаган ҳужумни Семеду давом эттирди, лекин португалиялик футболчининг оширган тўпига Суарес етиб бориши қийин эди. 

86-дақиқа. Месси тўпни олдириб қўйди ва рақиб тезда ҳужумга ўтиб, зарба берди, аммо...  

84-дақиқа. Гризманн майдонни тарк этди. Унинг ўрнига ёш, иқтидорли, клуб академияси тарбияланувчиси тушди.

82-дақиқа. "Барселона" футболчилари тўпни майдоннинг учинчи қисмига олиб бориб, яна дарвозабонларигача қайтариб олиб келишди. Кике Сетьен шогирдлари ҳисобни сақлаб қолиш, сўнгги дақиқаларни ўзлари учун асабий руҳда ўтмаслигиниисташмоқда. 

81-дақиқа. ГООООЛ демоқчи эдик, лекин Милик ўйиндан ташқари ҳолатда эканлигини қайд этилди. 

79-дақиқа. "Наполи" сафида ўзгариш! Фабиан Руис ўрнига Аркадиуш Милик ўйинга қўшилди.  

78-дақиқа. "Наполи" футболчиси жарима майдони ичида шундай бақириб йиқилдики, уни Тошкентда туриб ҳам эшитишингиз мумкин эди. Такрорий лавҳада кўриндики, ваҳима қиладиган ҳеч нима бўлмаганди. 

77-дақиқа. Политанонинг фаоллиги "Наполи"га навбатдаги бурчак тўпини келтирди. Инсинье ва Политано комбинацияси яна бир бурчак тўпи билан якунланди.

75-дақиқа. "Наполи" ҳимоядан ҳужумга вертикал паслар орқали чиқиб кетганди, Инсинье тўпни олдинроқдаги шеригига етказмоқчи бўлди, лекин Тер Штеген чиқиб, барчасини барбод этди.

72-дақиқа. Майда фоллар кўпайиб бормоқда. Футболчилар чарчоғи билиняпти. Бу сафар жабрланувчи ролида Антуан Гризманн.

70-дақиқа. "Наполи"да ўзгариш. Кальехон ўрнига Маттео Политано тушди. 

68-дақиқа. Де Йонгга нисбатан қоида бузилди.

67-дақиқа. "Барселона" тўпни назорат қилмоқда. Альба қанотдан олдинга ўтиб, жарима майдони ичидаги шерикларини топишга уриниб кўрди, лекин Кулибали тўпни қайтарди.  

65-дақиқа. Маноласнинг хатосидан кейин "Барселона" ҳужум уюштирди, лекин Мессининг зарбаси кучсиз чиқди. 

63-дақиқа. Дрис Мертенс жамоадошларини руҳлантириб, ҳали имкон борлигига ишонтирмоқчи.

61-дақиқа. Дарвоза томон берилган зарбалар статистикасига эътибор қаратадиган бўлсак, "Наполи" олдинга ўтиб олганини кўришимиз мумкин.

59-дақиқа. "Наполи" бурчак тўпини амалга оширди, лекин "Барселона" тезда қарши ҳужумга ўтиб кетаётганда, Зелински Мессини сариқ карточка олиб бўлсада, тўхтатган маъқул деб ҳисоблаб, қоидани очиқчасига бузди. 

58-дақиқага келиб, "Наполи" "Камп Ноу"да "Барселона"ни кўпроқ ҳимояланишга мажбур қилмоқда.  

Кейинги ҳужумда жарима майдони ичида йиқилган Луис Суарес ҳакамга умид кўзлари билан боқди, лекин Чақир жим. 

56-дақиқа. Мессидан тўпни олиб қўйган меҳмонлар ўз ҳужумларини уюштиришлари мумкин бўлди, лекин Фабиан Руис тўпни ўзига ўнглагунча, қулай нуқтадан ўтиб кетиб қолди.   

54-дақиқа. "Барселона"нинг навбатдаги ҳужуми бошланмай узилиб қолди. Иккинчи бўлимда каталонияликлар ҳужумга ўтишда муаммоларга дуч келмоқда. 

53-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужумни Мертенс голга айлантириши мумкин эди, лекин унинг бош билан берган зарбасига куч етишмади.  

52-дақиқа. "Наполи"дан яна бурчак тўпи. Кальехоннинг узатмасидан кейин Пике тўпни қайтаришга эришди. 

50-дақиқа. Фабиан Руиснинг ошириб берган тўпи учун курашда Калиду Кулибали Семедуга нисбатан қўпол ўйнади ва гол бўлганда ҳам инобатга олинмасди.

Жарима майдонидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда қоида бузилиши қайд этилди. "Наполи" жарима зарбасини амалга ошириб берди, Кулибалининг зарбасидан кейин тўп мезбонлар ҳимоячисига тегиб кетган деб ҳисоблади ҳакам.  

47-дақиқа. "Барселона" тўпни эгаллаб туриб, рақиб шаштини сўндиришга, ўз устунлигини сақлаб қолишга уринмоқда. Футболчилар нима қилишни билмай қолишса, тўпни Мессига етказишмоқда ва у ҳужумни ривожлантирмоқда. 

Иккини бўлим бошланди. "Наполи"нинг йўқотадиган нарсаси йўқ. Ўйин охирига яқинлашгани сари, улар кўпроқ таваккал қилишга мажбурлар.

"Наполи" сафида ўзгариш! Диего Демме ўрнига Станислав Лаботка туширилди.

Бўлди, муҳим ва қизиқарли воқеаларга бой бўлган биринчи бўлим якунланди. Танаффус.


45+5-дақиқа. Инсинье ва Тер Штеген тўқнашуви - ГОООООЛ!  

Туркиялик ҳакам "Барса" ҳимоячиларига эътирозга ўрин йўқ, барчасини кўриб тургандим демоқда. 

45+3-дақиқа. Яна ПЕНАЛЬТИ! Мертенсга нисбатан қўполлик учун Чақир пенальти белгилади.


45+1-дақиқа. ГОООООЛ! Уругвайлик футболчи дарвозабонни бир томонга, тўпни эса бошқа томонга йўналтирди ва ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 

Биринчи бўлимнинг асосий вақти ортда қолди. Пенальтини Луис Суарес амалга оширади!

ПЕНАЛЬТИ! Чақир ўша вазиятни қайта-қайта кўриб, ўн бир метрлик жарима зарбаси белгилашга қарор қилди. 

Лео ёнбошлаб, ҳакам қарорини кутаётганга ўхшайди :) Чақирни "VAR"дагилар чақирди. 

Месси ҳозирча майдонда ётибди, шифокорлар унга тиббий ёрдам кўрсатмоқда. 

Қизиғи, ҳар икки жамоа вакиллари ҳакамга "бизнинг фойдамизга жарима зарбасини белгиламайсанми", деб мурожаат қилмоқдалар. 

39-дақиқа. Кулибали ва Месси тўп учун курашда тўқнашиб, майдонга қулади. Кулибали тўпни ўрнига Мессининг оёғига зарба берди ва ўзи ҳам думалади. 

35-дақиқа. Майдон марказида "Барселона" футболчисига нисбатан қўполлик. 

33-дақиқа. "Наполи" футболчилари, мухлисларининг умиди қайта тирилгандек гўё. Футболчилар олдинга ўтиш, ўйин сценарийсини ўзгартириб юбориш ҳаракатидалар.

"VAR" Месси тўпни қўл билан ўйнади деб ҳисоблади ва голни бекор қилди. 2:0.  

Аслида Суаресда қулай вазият бўлганди, лекин унинг зарбасини посбон қайтарди, кейин деярли йўқ жойдан Лионель керакли вақтда, керакли жойда пайдо бўлди.   

30-дақиқа. ГОООООЛ! Лео Месси 3:0!

Жарима майдони ичида тўпни гўёки олдириб қўйган ва деярли йиқилиб қолган Месси зарба беришни уддалади, зарба берганда ҳам айланма услубда, жуда чиройли зарба билан ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

23-дақиқа. ГОООООЛ! Лео Месси дейишади буни!

21-дақиқа. "Наполи" жарима зарбасини амалга оширди, тўп жарима майдони ичига етказиб берилди, лекин тўп учун курашда ҳимоячилар устунлик қилди.   

18-дақиқа. "Барселона" тўпни имкон қадар ўзида ушлаб турибди, шошилмасдан рақиб ҳимоясининг заиф нуқталарини излаш билан банд.

15-дақиқа. Лоренсо Инсинье ўйиндан ташқари ҳолатда эди. 

14-дақиқа. "Барселона"нинг "фирменний ҳужуми", узун пас, Альба қанотдан олдинга ўтади ва жарима майдони ичидаги шерикларини тўп билан таъминлайди... Ҳозир ҳам шундай бўлди, лекин биринчи ҳамлани ҳимоячилар қайтарди, Ракитичнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

"Наполи" футболчилари ўйин қоидаси бузилганини Жунейт Чақирга қанчалик уқтирмасин, гол инобатга олинди ва "Барселона" олдинга чиқиб олди.

"VAR"га мурожаат этилди, ҳамда гол инобатга олинди! Ракитич ҳисобига самарали узатма ёздириб қўйди.

10-дақиқа. ГООООЛ! Бурчак тўпидан кейин Лангле ҳисобни очди!

9-дақиқа. Альба яна Мессига ажойиб узатмани етказиб берди, Леонинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб, майдондан чиқиб кетди. 

7-дақиқа. "Барса" ўзига кела бошлади.

5-дақиқа. "Наполи" футболчилари прессингда жуда яхши ўйин кўрсатмоқда.  

4-дақиқа. Майдон марказига яқин жойда тўпни олиб қўйган "Наполи" тезкор ҳужум уюштирди. Мертенс тўпни Кальехонга ташлаб берди, лекин испаниялик футболчи кўнгилдагидек зарба беришига имкон қолдиришмади.  

Инсинье қанотдан олдинга ўтиб, тўпни марказда турган Дрис Мертенсга етказиб бермоқчи эди, лекин аслида тўпни муаммосиз эгаллаб олиши керак бўлган ҳимоячилар сусткашликка йўл қўйди ва сал қолса Дрис ҳисобни очарди.

2-дақиқа. Дарҳол ўта хавфли вазият!!! Дрис Мертенс!

Ўйин бошланди. Уни мезбонлар, оқ рангли либосларда ҳаракат қиладиган "Наполи" футболчилари бошлаб берди.

Дунё аҳлини қийнашда давом этаётган офат, COVID-19 пандемияси туфайли вафот этганлар ҳурматига бир дақиқа сукут сақланди.  

Қарияга айланиб, ёши ўтиб боряпти дейилаётган Луис Суарес бугун асосий таркибда ва бор эътиборини рақиб дарвозасини ишғол этишга қаратганини унинг жиддий нигоҳидан сезиш мушкул эмас. 

Ҳар икки жамоа футболчилари, ҳакамлар бригадаси майдонга тушиб келди. Чемпионлар Лигаси мадҳиясини маза қилиб тинглашмоқда. 

Захира футболчилари ўз ўринларини эгаллашмоқда. Рикки Пуч тўлақонли асосий жамоа футболчисига айланди десак, муболаға бўлмас энди. 

Яна бир неча дақиқадан сўнг, ўта муросасиз ва курашларга бой бўлиши кутилаётган беллашувга старт берилади. Ўйинни сизлар билан мен Омонжон Тўхтамирзаев томоша қилиб бораман.


Барселона

Клеман Лангле - 10', Лионель Месси - 23', Луис Суарес - 45'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/8-тур

09/08/2020, 00:00

1
:
3
Тугади

Наполи

Лоренцо Инсинье - 45'

Стадион: Camp Nou, 0 томошабин

Бош ҳакам: Кунейт Чакыр

45'
90'
10'  Клеман Лангле
10'  Иван Ракитич
23'  Лионель Месси
30'  Лионель Месси
45'  Луис Суарес
84'  Антуан Гризманн (Мончу)
90'  Луис Суарес
90'  Луис Суарес (Хуниор Фирпо)
45'  Лоренцо Инсинье
46'  Диего Демме (Станислав Лоботка)
60'  Петр Зелинский
70'  Хосе Кальехон (Маттео Политано)
70'  Петр Зелинский (Ирвинг Лосано)
79'  Фабиан Руис (Элиф Элмас)
79'  Лоренцо Инсинье (Аркадиуш Милик)


Асосий таркиблар маълум бўлиб улгурган.

Барселона (Испания) – Наполи (Италия)

9 август, 00.00, «Камп Ноу»

Барселона – тер Стеген, Альба, Лангле, Пике, Серджи Роберто, де Йонг, Ракитич, Семеду, Суарес, Гризманн, Месси.

Наполи – Оспина, Мариу Руй, Ди Лоренцо, Кулибали, Манолас, Демме, Зелиньски, Кальехон, Фабиан Руис, Инсинье, Мертенс.

Биринчи ўйин: 1:1

Рейтинг: +39   

Фикрлар

+50   
09 авг 00:25:46
Yashavor Vasiliy
Уахахаха алдаб йикилиб туриб бир пийола чой ичиб голнииии солдиеееее Месси Мессижон Мессикизгалдок
+34   
09 авг 00:37:48
Джон Беби
Кўтига тегсаям хисоблама энди
+31   
09 авг 00:36:52
Миллиардер
To'g'ridan olgan kadrda to'p qo'lga tegmagandi. Yondan korib bo'meydiku. Hullas toza gol inobatga olinmadi.
+31   
09 авг 00:28:39
Patrick
Барсани кўргани кўзим йўқ, деб, кетма-кет иккинчи тунни хам бедор ўтказмоқчи бўлган мухлисларга Барсадан салом.
+25   
09 авг 00:26:59
CA BOSS
МЕССИдан мастер класс!!!ва шедевр ГОЛ!!
Кимлигини исботлаб қўйдия,қойил қол зўрига!!
Олға МЕССИ,олға БАРСА!!
+25   
09 авг 00:25:51
Navro'z
Кирол тахтдалигини исботлади.Олга Месси
+24   
09 авг 00:38:06
Patrick
ВАР чиққани яхши бўлди. Мессини кўкрагиниям синчиклаб текшириб қўл деб хисоблаш мода бўлди ВАРга.
+24   
09 авг 00:32:59
ХОНЛАР ЮРТИ
Шархловчини 2 голдан кейин кайфиятлари тушиб кетдими??? Шархла эркек буп
+23   
09 авг 00:32:54
Yashavor Vasiliy
Уахахах кайсидир одам Месси дубл килса керак деганди. Тилинга шакар мазза килопманеее
+22   
09 авг 02:04:20
Taxlil...UZ....
BARSA real muxlislari oldida uyaltirmaganing uchun RAXMAT
+22   
09 авг 00:26:45
Fazliddin Usmonov
Haligi nima deyishardi. Xullas UXLANGLAR.
+22   
09 авг 00:25:26
Clement Lenglet
Messi shunchaki Napolini sochib tashladi. Tugadi
+21   
09 авг 00:34:57
CA BOSS
Кеча Роналду кимлигини исботлаб қўйди ,эртага МЕССИ нима қилиб бераркин деб,кар кар қилаётган Реал ва Роналду мухлислари!!
Кўринг завқ олинг..
+20   
09 авг 00:28:53
Nagli Jurnalist
Messi choyxonada choy ichib gol urdi
+20   
09 авг 00:26:45
Alhamdulillah_10
Месси қандай гоооооооллллл!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика