Аллегри А Серия бир жиҳат бўйича АПЛдан ўтиб кетганини айтди

10 окт 2026, 14:52
"Наполи" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия чемпионатида соф ўйин вақти ошгани ва футболчилар орасида жароҳатлар кўпайгани ҳақида фикр билдирди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, ҳакамликдаги ўзгаришлар туфайли ўйин суръати сезиларли даражада ўзгарган. У футболчиларнинг жисмоний юкламаси ортиб бораётганига ҳам эътибор қаратди.

- Жароҳатлар сони ўтган мавсумга нисбатан деярли икки баравар кўп. Ўйинлар сони ҳақида ўйлаб кўриш керакми?

- Мен статистикани унчалик хуш кўрмайман, аммо Даниэле Орсато туфайли ўйин ўзгарди. Соф ўйин вақти бўйича ҳатто АПЛдан ҳам ўзиб кетдик. Қўшимча олти дақиқа соф ўйин вақти — бу жуда катта кўрсаткич.

Еврокубокларда иштирок этадиган футболчилар мавсум давомида 50–60 та учрашув ўтказишини ҳисобга олсак, бу ҳар бир мавсумда яна 6–7 та қўшимча ўйинга тенг бўлади. Бу ҳақда жиддий ўйлаб кўриш керак. Ўйин суръати бутунлай бошқача бўлиб қолди, - деди Аллегри.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Tuttomercatoweb