Достон Турсунов: “Терма жамоа Қатарга борса керак”
25 фев 2017 14:25
Янгиликлар
Достон Турсунов: “Терма жамоа Қатарга борса керак”
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига қарши ўтказди.
Ушбу баҳсдан сўнг терма жамоа футболчиси йиғин тўғрисида ўз фикрларини билдирди.
“Ўзбекистон U-23 терма жамоаси учун қисқа йиғин ташкил этилди. Ушбу йиғин давомида терма жамоага чақирилган барча футболчиларни мураббийлар штаби синовдан ўтказди. Март ойида Қатарда мусобақа бўлиб ўтиши мумкин. Ушбу турнирга жиддий тайёргарлик кўрмоқдамиз. Йиғин давомида Қозоғистон клуби ва “Қизилқум” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказдик. Ушбу баҳслар давомида мураббийларда ким илиқ таасурот қолдирган бўлса ўша футболчини яна йиғинга чақиришади”, - дейди Достон Турсунов.
Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар