Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда

Sherzod Nurmatov
1 авг 2025
Ҳимоячи Достон Турсунов фаолиятини бошқа мамлакатда давом эттиради.

Бу ҳақда Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.

"Тажрибали ҳимоячи Достон Турсуновга Эрон клубларидан таклифлар бор эди, лекин у бу мамлакатга боришни истамади. Футболчи Гонконг клубига ўтишга қарор қилди. Унинг янги клуби "Ли Ман" бўлади.

Футболчи бу клулда бир йилда тахминан 300 минг доллар маош олади", – дейилади хабарда.

30 ёшли футболчи жорий мавсум "Хоразм" таркибида 17 ўйинда майдонга тушди. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia