UZ

Сўнгги янгиликлар

14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  0 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  0 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  11 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  3 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  9 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   3 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  65 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8

Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди" Янгиликлар

Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"

Ўтган хафта терма жамоаларимиз учун омадли бўлди дея оламиз.

Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Мисрни мағлуб этган бўлса, U-17 терма жамоамиз Жаҳон чемпионати 1/16 финалида Хорватияни таслим этди. Бу ўйинлар юзасидан собиқ футболчи Санжар Турсуновнинг фикрлари билан қизиқдик.

– Эксперт сифатида ўйинларни стадиондан кўраётган мутахассис сифатида U-17 терма жамоамизнинг иштироки сизда қандай таассурот қолдиряпти?
– Гуруҳ босқичидаги Панама билан ўйинни стадиондан кузатдим. Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади, иккинчи бўлимда эса Ислом Исмоилов амалга оширган ўзгаришлар, захирадан тушган футболчилар ўйинни яхши томонга буришди. Аслида бу ўйин бизники эди. Биринчи голни урганимизда яна 1–2 та гол киритишимиз мумкин эди. Лекин ўйин бошқача кечиши ҳам эҳтимол эди — Панама пенальтини голга айлантира олмади. Фикримча, рақиб ҳисобни тенглаштирган тақдирда ҳам бизда имконият бўларди. Йигитлар ўйиндан-ўйинга ўсишмоқда. Ҳозирги босқичда ҳар бир учрашув битта имконият: ким яхши тайёрланса, ўша кейинги босқичга чиқади. Ортда қолган ўйинларга қараб “яхши ўйнадик” ёки “ёмон ўйнадик” дейиш тўғри эмас. Ҳар бир учрашувда энг яхши ўйинни кўрсатиш талаб этилади.

– Рақиблардан устун жиҳатимиз нимада кўриняпти? Буни Италияга қарши ўйинда ҳам амалга ошира оламизми?
– Устунлигимиз, аввало, жамоавий руҳ ва жамоавий ўйинда. Албатта, таркибда индивидуал маҳоратга эга футболчилар ҳам бор. Лекин айнан бундай ижрочиларнинг кўп эмаслиги бизнинг фойдамизга ишлаяпти, десам тўғри бўлади. Чунки кўп жамоалар индивидуал жиҳатдан кучли футболчиларга орттиқча суяниб қолишади. Улар эса баъзи ўйинларда жисмонан етарлича тайёр бўлмайди. Бизда эса энг катта куч – жамоавий ҳамжиҳатлик.

– Миср билан ўйиндаги натижа шунчалик ажабланарлими ёки кучли рақиблар билан ўйнаб юрганлик тажрибаси қўл келдими?
– Мисрга қарши ўйинни ҳам стадиондан кўрдим. Биринчи бўлимда бу рақибдан ўйин сифати бўйича юз фоиз устун эдик. Ҳисоб ҳам бизга қулай эди. Иккинчи бўлимда эса йигитлар ҳисобдан келиб чиқиб ўйнашди, чунки 2:0 эди. Қарши ҳужумларда яхши вазиятлар юзага келди. Терма жамоамиз рақибга нисбатан тўғри тактика қўллади ва майдондаги футболчилар ҳам тажрибали эди. Гол ўтказмасдан бизга керакли натижани қўлга киритдик. Футболда натижа биринчи ўринда туради, шу боис тўп билан камроқ муомала қилинди. Бу ўйинни ташлаб қўйдик дегани эмас — бу тактик ёндашув эди. Миср жамоасида захирадан тушган футболчилар ўйинни кучайтирди. Анча вақтдан бери бундай ғалабаларни соғингандик. Бу ғалабалар футболчиларга катта ишонч бағишлайди.

– Каннаваро қўл остида 3 та ўйин ўтказдик. Мураббийнинг чизгилари сезилмоқдами?
– Ўйинни яқин дўстларимиз билан бирга томоша қилиб, таҳлил қилиб ўтирдик. Терма жамоамизда ўйин суръати бор ва бу нарса кутилганидан тезроқ шаклланди. Жамоавий ва индивидуал ўйинимиз кўзга ташланяпти. Шу руҳда давом этсак, Миср ёки бошқа рақиблар қўрқинчли туюлмайди. Йигитлар ўйинга юз фоиз кучини беряпти. Футболчиларнинг руҳий тайёргарлиги ва мураббий кўрсатмалари самара бераётгани бўйича ишонч бор. Ўйлайманки, тўғри йўлдамиз. Ўзбекистон учун ҳар доим қайғурамиз, мухлислик қиламиз.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
17 ноя 14:35:53
Азим Исмаилов
Odilbek Abdushukurov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Tasodifan bo‘lgan o‘sha gol.
Туппа тугри гапингиз шу голдан кейин жчга хам тасодифан чикмай колганмиз....
   
17 ноя 14:23:16
Odilbek Abdushukurov
Қорасув 16 78 77 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ж.Корея-1:0-Ўзбекистон ўйини эсга келди расмни кўриб :))
Tasodifan bo‘lgan o‘sha gol.
   
17 ноя 13:49:21
Қорасув 16 78 77
Ж.Корея-1:0-Ўзбекистон ўйини эсга келди расмни кўриб :))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика