Люпче Дориев — Ўзбекистон чемпионати тарихида хет-трик қайд этган иккинчи македониялик футболчи

Narzulla Saydullayev
27 май 2024
Кеча Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Жиззах клуби 4:0 ҳисобида ғалабага эришди. Мезбонлар сафида шимолий македониялик Люпче Дориев 11,39 ва 42-дақиқаларда учта гол уриб, хет-трик расмийлаштирди.

Дориев Ўзбекистон чемпионатлари тарихида хет-трик қайд этган иккинчи македониялик футболчига айланди. Бунга қадар "Бунёдкор"нинг собиқ ҳужумчиси Стевица Ристич 2010 йилги мавсумда "Насаф" билан баҳсда учта гол урганди.

Маълумот учун, Дориев бу мавсум Суперлигада 8 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та гол урди. Айни пайтда у "Навбаҳор" ҳужумчиси Тома Табатадзе билан биргаликда тўпурарлар пойгасида биринчи ўринда бормоқда.





Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia