

Илгари 25-рақамда ўйнаган дарвозабон Жанлуиджи Доннарумма 1-рақамни олди. Бу рақам остида “Лидс”га ўтган посбон Жеймс Траффорд ҳаракат қилаётганди.
Ҳимоячи Марк Гехи 15-рақамни Натан Акенинг “Фенербахче”га кетишидан сўнг бўшаб қолган 6-рақамга алмаштирди.
Жамоанинг янги аъзоси Эллиот Андерсон 5-рақамда тўп тепади. Ўтган мавсумда бу рақам клубни тарк этиб, “Интер” билан шартнома имзолаган Жон Стоунзга тегишли эди.
Яна бир янги харид, дарвозабон Херонимо Рульи 28-рақамни олди. Ўтган мавсумда ушбу рақам бўш турганди.



