

Гап одатда "Манчестер Сити"га ўйинчи сотадиган клубларга кредитлар берадиган ва бу орқали тўловларнинг катта қисмини олдиндан олиш имконини яратадиган банклар ҳақида кетмоқда. Молиявий ташкилотлар кутиш позициясини танлашди ва вазият ойдинлашишини кутишмоқда.
Аввалроқ "Манчестер Сити" 115 та эпизоддан 114 таси бўйича айбдор деб топилган эди. Айбловлар нотўғри молиявий маълумотлар тақдим этиш, ўйинчилар ва мураббийларга тўловлар амалга ошириш, шунингдек, молиявий назорат талабларига риоя қилмаслик билан боғлиқ. Шунингдек, клубга нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор 2027 йил январь ойининг дастлабки кунларида чиқарилиши хабар қилинган эди.



