

"ПСЖ мен билан боғланди ва шартнома имзолашни хоҳлади, мен эса ПСЖга ўтишни истадим. Рақобат мени қўрқитмайди. Кейлор Навас - ажойиб дарвозабон, аммо мен ўйнаш учун бу ердаман.
Рақобат - бу иккимиз учун ҳам фойдали, бу менинг ўсишимга ёрдам беради. Топ-жамоаларда у доим бўлган, шундай экан бу муаммо бўлмайди. У ажойиб шахс, биз дўстмиз.
Мен дунёнинг энг кучли дарвозабонларидан бири бўлишни хоҳлайман. Бунинг учун ниманидир қурбон қилиш, меҳнат қилиш ва энг асосийси камтар бўлиб қолиш керак", - дейди Доннарумма.



