Дониёр Усмонов: "Сўғдиёна" ўз вазиятларидан фойдаланиб кетди"

14 авг 2026, 00:23
Суперлиганинг 17-тури доирасида "Сурхон" - "Сўғдиёна" учрашувидан кейин мезбонлар ёрдамчи мураббийи Дониёр Усмонов матбуот анжуманида иштирок этди.

“Биринчи бўлимни яхши бошладик. Ўйин давомида вазият тўлиқ назоратимиз остида бўлди. Иккинчи бўлимда эса ўзимиз яратган имкониятлардан етарлича фойдалана олмадик. Рақибимиз — «Сўғдиёна» жамоаси эса ўзи яратган имкониятлардан унумли фойдаланди.

Йигитларимиз учрашув давомида бор кучларини бериб, ҳаракат қилишди. Уларга нисбатан эътирозимиз йўқ. Бироқ айрим вазиятларда совуққонлик етишмаганини таъкидлаш жоиз. Келгуси учрашувларга янада пухта тайёргарлик кўриб, мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

Шу ўринда, узоқ масофани босиб ўтиб, бизни ўз қўллаб-қувватлаган барча мухлисларимизга самимий миннатдорчилигимни билдираман. Уларнинг қўллаб-қувватлаши биз учун жуда муҳим”, - деди Усмонов.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Сурхон" матбуот хизмати