UZ

Сўнгги янгиликлар

14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  0 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  2 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  7 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  5 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  12 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  15 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  1 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  5 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  15 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  19 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  10 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:33ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" Туркманистон чемпионига қарши майдонга тушади  10 03:22ЕЧЛ. "Боруссия"да йирик, "Ювентус"да қийин ғалаба. "Ньюкасл" ютқазди ва бошқа натижалар  2

Диёр Мирзабоев: "Йигитларнинг ўйинга бўлган муносабати мени хурсанд қилди" Янгиликлар

Диёр Мирзабоев: "Йигитларнинг ўйинга бўлган муносабати мени хурсанд қилди"

Про-лиганинг 25-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Шўртан" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Мавсумнинг охирида футболчиларда мотивация йўқолган. Лекин бугун кўрсатган ўйинимизда шижоат бор эди. U-19 жамоамиздан 4 нафар футболчини жалб этдингиз, кўрдингиз номдор клубга қарши ўйинда ўзини йўқотиб қўйгани йўқ. Ҳамма футболчиларимизга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Натижадан кўра ҳам йигитларнинг ўйинга бўлган муносабати мени хурсанд қилди. 1:0дан кейин ҳам етарлича вазиятларимиз бўлди. Умумий айтганда, бугун дуранг адолатли натижа бўлди. 

- U-19 жамоаси вакилларининг ҳаракатларидан қониқдингизми?

- Албатта. Энг ёш жамоа бизда, 2003-2004 йил футболчилар асосий таркибда ўйнамоқда. Бугун томошабоп ўйин бўлди деб ўйлайман. Йигитлар борларини бериб ҳаракат қилишди.

- Бу йилга жамоа "Шўртан" билан 4 марта тўқнаш келди, аммо мағлуб этолмади. Бу ҳақида қандай изох берасиз?

- "Янгиер" ҳали "Шўртан"ни ютмаган экан. Бугун масала бўйича гаплашгандик, "Шўртан"ни ютиш учун майдонга чиққандик. Аммо якунда барибир дуранг натижа қайд этилди.

- Жамоада ойлик маошлар тўландими?

- Молиявий муаммолар кўп клубларда бор. Клуб хусусий ҳисобланади. Аммо, бу жамоа бутун Сирдарё вилоятиники. Ҳозирда мукофот пуллари ва ойлик-маошлар бўйича қарздорликлар йўқ эмас. Бироқ "Янгиер" ҳар доим мавсум якунида ҳамма билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилиб келган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика