UZ

Сўнгги янгиликлар

00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  0 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  3 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4

"Динамо" янги футболчиларини таништирди Янгиликлар

"Динамо" янги футболчиларини таништирди

"Динамо" футбол клуби 2026 йилги мавсум олдидан янги футболчиларини таништирди.

Бугун, 26 феврал куни Самарқанд шаҳридаги «Ёшлар маркази» катта залида «Динамо» жамоасининг мавсум олди анъанавий таништирув маросими бўлиб ўтди. 

Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Адиз Бобоев, клуб ҳомийлари, «Динамо» жамоаси аъзолари, мухлислар, ёш футболчилар ва Самарқанд футбол жамоатчилиги иштирок этди. 

Тақдимот маросими аввалида «Динамо» матбуот хизмати томонидан жамоанинг 2025 йилги энг муҳим голлари ва Дубайда ўтган мавсум олди йиғин ҳақидаги маълумот ва видеолавҳалар намойиш этилди. 

Тақдимот маросимида вилоят ҳокими Адиз Музаффарович сўзга чиқиб, жамоа 2025 йилги мавсумда катта ўсишга эришиб 4-ўринни эгаллаганини эътироф этиб, бунинг учун бош мураббий Вадим Абрамов ва футболчиларга миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, кўҳна шаҳарда мухлислик янги даражага чиқаётганини ҳам қайд этди.

«Динамо» ўз натижалари билан Самарқанд аҳлини фақат хурсанд этмоқда. Жамоа янги мавсум олдидан хорижда пухта тайёргарлик кўрди. Ишонамизки, 2026 йилда ҳам Вадим Абрамов мураббийлигидаги жамоамиз барчамизни хурсанд қилади. Ўз ўрнида биз ҳам жамоамизни доим қўллаб-қувватлаймиз.

Агар бу мавсум «Динамо» чемпионлик билан Самарқанд аҳлини хурсанд қилса, янги стадион қурилишини ҳам бошлаймиз», - деди Адиз Музаффарович. Бу эса залда йиғилган юзлаб мухлисларнинг олқишларига сабаб бўлди.

Маросимнинг очилиш нутқидан кейин вилоят футбол ассоциацияси президенти Адиз Бобоев, клуб раҳбарияти ва жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов иштирокида «Динамо» футболчиларига янги либослар топширилди.

Шунингдек, жамоа номидан вилоят раҳбари Адиз Бобоевга 72-рақам, жамоани доим қўллаб-қувватлаб келаётган Шавкат Жалоловга 70-рақамли либос топширилди. «Динамо» фан-клуби раҳбари Шавкат Бурҳоновга рамзий маънода 12-рақамли либос совға қилинди.

Кўтаринки кайфият ва мухлисларнинг ҳайқириқлари остида ўтган тақдимот маросими якунида барча мухлислар 28 феврал куни ўтадиган «Динамо» - «Навбаҳор» ўйинига таклиф этилди.

Унга кўра, "Динамо" янги футболчилари мавсумни қуйидаги рақамларда ўтказади:

Эдем Неманов – 1;

Равшанбек Ягудин – 13;

Сарвар Каримов – 71;

Маҳамаду Дембеле – 5;

Жаҳонгир Ўрозов – 6;

Салим Мустафоев – 17;

Мауро Бразил – 19;

Жалолиддин Жумабоев – 20;

Улуғбек Абдуллаев – 22

Салвадор Санчес – 31.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
27 фев 00:17:37
Каримжон Матхолиқов
Насимовни қачонлар кеткан бўса керак деб ўйлагандим...
+1   
26 фев 23:45:52
.
Nasimov hali òynayaptimi
   
27 фев 07:04:58
Akbar Umarov
BULLING фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Baxodir Nasimov ketmadi Uzbek futboli qutulmadi
Samarqandlik bolada o'ynaydida
   
27 фев 06:17:38
BULLING
Baxodir Nasimov ketmadi Uzbek futboli qutulmadi
   
27 фев 06:17:29
BULLING
Baxodir Nasimov ketmadi Uzbek futboli qutulmadi
   
27 фев 01:36:18
Ильхан Этджанов
Жахонгир Оразов потенциали яхши защитник шу бола Хусановга издаш болади Худай хахласа, албатда авропадан таклифлар болади шу болага
   
27 фев 00:44:20
Y@Go_6060
Олга Динамо, камиди 3 таликка кириш насиб этсин!!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика