UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  1 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  0 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  7 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  2 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  0 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  5 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  20 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  5 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1

«Динамо» - «Қўқон-1912»: Нохуш серия бузиладими? Янгиликлар

«Динамо» - «Қўқон-1912»: Нохуш серия бузиладими?

Теглар :  Қўқон-1912Динамо
Олий Лига 20-тур ўйинларининг эътиборли қарама-қаршиликларидан бири Самарқандда «Динамо» ҳамда «Қўқон-1912» жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

УЧРАШУВНИ ЦЕЙТЛИН БОШҚАРАДИ

ПФЛ эълон қилган рўйхатига биноан, Самарқанддаги «Динамо» - «Қўқон-1912» учрашувини бошқариб бориш тажрибали ҳакам Владислав Цейтлинга ишониб топширилди. Унга қанотларда Рустам Серазетдинов ва Андрей Калининлар ёрдам бериб боришади. Назоратчи ҳакам эса Шамил Жумаев бўлса, ПФЛ вакили сифатида Ноил Лутфулин иш олиб боради.

Олий Лига. 20-тур.

7 сентябрь (пайшанба)

«Динамо» (Самарқанд) – «Қўқон-1912» (Қўқон)

Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Калинин (Тошкент), И. Худайдатов (Тошкент)

Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).

ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Учрашув бошланиш вақти: 16:30

КИМ ҚАНДАЙ ҲОЛАТДА?

«Динамо» жамоаси айни дамда 19 турдан кейин 20 очко билан 12-ўринни банд этиб туришибди. Жамоамиз сўнгги турда Наманганда «Навбаҳор»га минимал ҳисобда мағлубиятга учраган эди. Умуман олганда, «Динамо» жамоаси Самарқанддаги нохуш анъанани бартараф этиш учун ҳам фақат ғалаба учун тўп суради. «Динамо» сўнгги марта апрель ойида «Бухоро» жамоасини Самарқандда мағлуб эта олган эди. Ўша ўйиндан буён «Динамо» Самарқандда ғалаба қозона олмаяпти. Самарқанддаги сўнги ўйинда «Динамо» 18-турда «Пахтакор» билан 0:0 ҳисобини қайд этган эди. 6-турдан буён давом этаётган нохуш серия бузилишига умид қиламиз.

«Қўқон-1912» жамоаси эса Олий Лиганинг кашфиёт клубига айланди. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари ҳали ҳамон пешқадамлар сафида боришмоқда. 19 ўйинда 33 очко жамғарган қўқонликлар чемпионат турнир жадвалида 3-поғонани банд этиб туришибди.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАРДА УСТУНЛИК КИМ ТОМОНДА?

«Динамо» ва «Қўқон-1912» жамоалари Олий Лига тарихида 17 маротиба ўзаро тўқнаш келишган. Статистика меҳмонлар томонида. Ушбу баҳсларнинг 8 тасида водийлик футболчилар устун келишган бўлишса, 5 та учрашувда самарқандликлар ғалаба қозонишган. 4 ўйин эса муроса кўчаси билан якунланган. Тўплар нисбати 20:21 қўқонликлар фойдасига.

Ўзаро ўйинларда рақиблар 28 очкони, «Динамо» эса 19 очкони қўлга киритган.

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги бешта учрашув:

14.03.2015: Динамо – Қўқон-1912 – 0:1

28.05.2003: Самарқанд – Қўқон-1912 – 2:1

19.10.2002: Самарқанд – Қўқон-1912 – 2:1

19.11.2000: Самарқанд-Динамо – Темирйўлчи – 2:3

01.08.1999: Самарқанд – Темирйўлчи – 6:0

ЭСКИ ТАНИШЛАР…

«Қўқон-1912» таркибидаги Азиз Ашуров 2011 йилда «Динамо» шарафини ҳимоя қилган бўлса, Акмал Холмуродов 2013-2015 йиллар давомида «Динамо» сафида тўп сурган.

«Динамо» сафидаги Ориф Мамажонов, Шоҳруҳ Холматов, Алексей Николаевлар эса ўтган йиллар давомида «Қўқон-1912» сафида фаолият олиб боришганди. Демакки, бугун собиқ футболчилар қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз.

«Динамо» клуби Матбуот хизмати.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика