UZ

Сўнгги янгиликлар

18:12"Атлетико" "Ал Насср" аъзосига даъвогар  0 17:44"Реал" собиқ футболчиси Туркия клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0 17:15"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаев учун ЦСКАга пул ўтказолмаяпти  9 16:52"Бухоро" "Хоразм" билан муроса кўчасини танлаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35"Динамо" футболчилари микст-зона орқали ҳаракатланмади, "Навбаҳор" стадиони ходими захира ўриндиғи ёнига туриб олди, "Қўқон-1912" "Бобур Арена"га киришда муаммога дуч келди — Лига комиссарлари билдиргиси  2 16:18Гринвуд "Ал Насср"га қўшилиши мумкин  3 15:55"Нефтчи" посбони, 1:0 ҳисобида ютган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 18-турнинг энг яхшилари   2 15:41Элдор Шомуродов "Викинг"га қарши баҳсдан сўнг нималар деди?  5 15:13Суперлига 18-тур рамзий терма жамоаси  6 14:46"Манчестер Сити" Родриго борасида "Реал" билан музокараларни бошлади  2 14:18"Барселона" янги мавсум олдидан катта йўқотишларга учради  13 13:49"Челси" КЖЧдаги бонусларини Диогу Жотанинг оиласига хайрия қилади  5 13:26Дембеле – 2025 йилда голли ҳаракатлар бўйича Европанинг энг яхши футболчиси  20 12:57Мавсум давомидаги энг кўп томошабин Суперлиганинг 18-турига келди  12 12:34Расман: "Милан" Бельгия терма жамоаси аъзоси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0

"Динамо" футболчилари микст-зона орқали ҳаракатланмади, "Навбаҳор" стадиони ходими захира ўриндиғи ёнига туриб олди, "Қўқон-1912" "Бобур Арена"га киришда муаммога дуч келди — Лига комиссарлари билдиргиси Янгиликлар

"Динамо" футболчилари микст-зона орқали ҳаракатланмади, "Навбаҳор" стадиони ходими захира ўриндиғи ёнига туриб олди, "Қўқон-1912" "Бобур Арена"га киришда муаммога дуч келди — Лига комиссарлари билдиргиси

ПФЛ матбуот хизмати 1-8 август кунлари бўлиб ўтган Суперлига 16-17-туридан кейин Лига комиссарлари ёзган билдиргиларни тақдим этди.

"Динамо" 2:2 "Навбаҳор"

"Динамо" футболчилари огоҳлантиришларга қарамай, микст-зона орқали ҳаракатланмасдан, стадионни бошқа йўл билан тарк этган. Бу орқали "Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 18.7 бандига амал қилинмаган.

"Динамо" клубининг иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.


"Навбаҳор" 1:1 "Сўғдиёна"

"Марказий" стадиони ходими учрашув давомида захира ўриндиғи ёнига туриб олган. Лига комиссарининг огоҳлантиришларига қарамасдан, бу ходим техник ҳудудни тарк этмаган. Ушбу ҳаракат орқали "Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 16.20 банди бузилган.

"Навбаҳор" клубининг иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.


"Андижон" 3:0 "Қўқон-1912"

"Қўқон-1912" жамоаси "Бобур Арена"га киришда муаммога дуч келди. Стадионнинг асосий дарвозаси ёпиқлиги сабаб "Қўқон-1912" жамоаси аренага бошқа дарвозадан киришга мажбур бўлган. Меҳмон жамоа кийиниш хонасигача бўлган маълум масофани пиёда босиб ўтишига тўғри келган. Мезбон жамоа стадионга келганда эса ёпиқ дарвоза очиб берилган. "Андижон" клубининг ушбу ҳаракатлари "Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 15.5 бандига зид.

"Андижон" клубининг иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
14 авг 17:18:40
Job Ir
Бу камиссарлар факат вилоят жамоаларини камчилигини кидиради холос.
   
14 авг 16:57:18
Фарход
Динамо стадионига келиб куринглар, 3 та кириш дарвозасидан 1таси очик, ур-туполанг, чикишда 3 таси хам очик , футбол узи ким учун ишкибозлар учунми ёки. .........., хай микс зона га турмабди, хай уша тренер турадиган зонага якин турибди , нима булибди осмон узилиб ерга тушибтими. Динамо - Пахтакор уйини ни бошкарганган судьяни ёзинглар хурмача киликларини Тартиб-интизом кумитасига юборинглар. Бу майда-чуйда нарсачалар футболга зарари йук умуман
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика