Дилшод Жўраев "Бунёдкор" билан 2 йиллик шартнома тузди

Iskandarov Abdulaziz
11 янв 2022
Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси янги мавсум олдидан таркибини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.

2021 йилги мавсумни АГМКда ўтказган ярим ҳимоячи Дилшод Жўраев "Бунёдкор" билан 2 йиллик шартнома тузди. Футболчи жамоанинг машғулотларида иштирок этаётгани ҳақида маълум қилган эдик. Таъкидлаш жоиз, "Бунёдкор" Дилшод Жўраев учун бегона клуб ҳисобланмайди. У 2012-2016, 2018 йилги мавсумларда "қалдирғочлар" шарафини ҳимоя қилган. 


Артём Филипосян, Дилшод Жўраев қатнашган, ёмғирда ўтган "Бунёдкор"нинг бугунги машғулотидан галерея


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia