Дилшод Жабборов: "Бизга ҳозир 3 очко сув ва ҳаводек зарур"
21 июн 2016 13:36
Янгиликлар
Дилшод Жабборов: "Бизга ҳозир 3 очко сув ва ҳаводек зарур"
“Навбаҳор” – “Металлург” учрашуви олдидан мезбонлар ярим ҳимоячиси Дилшод Жабборов ўйин борасида ўз фикри билан ўртоқлашди.
“Бекободликларга қарши беллашувда “Навбаҳор” ғалаба қозонмаса бўлмайди. Бизга ҳозир 3 очко сув ва ҳаводек зарур. Ўз майдонимизда “Металлург” устидан ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Умид қиламанки, якунда ўз мақсадимизга эришиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз. Биринчи давра охиригача ўйинларни ўз уйимизда ўтказишимиз туфайли максимал очко тўплашимиз шарт”, - деди Жабборов.
"Навбаҳор" матбуот хизмати
"Навбаҳор" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар