

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, "қаймоқранглилар" президенти Флорентино Перес Родриго ёки Винисиус Жуниор каби иқтидорли футболчилар билан хайрлашмоқчи эмас.
Бундан ташқари, "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ҳам бразилиялик ҳужумчига ишонади. "Қаймоқранглилар" фақатгина Родригонинг ўзи жамоадаги ҳолатидан норози бўлган тақдирдагина, Родригонинг сотув вариантини кўриб чиқади.



