

ЖЧ-2026 доирасидаги Испанияга қарши ярим финал учрашуви Дешам учун турнирдаги 26-си бўлди. Дешам 1966 йилдан 1978 йилгача ФРГ терма жамоасини бошқарган Хельмут Шенни ортда қолдириб, бу кўрсаткич бўйича мутлақ рекордчига айланди. Дешам Франция терма жамоасини 2014 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида францияликлар 2018 йилда жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишди ва 2022 йилда финалгача етиб боришди.



