LIVE. ЖЧ, ярим финал. Франция – Испания 0:2 (матнли трансляция)

14 июл 2026, 23:54
2026 йилги Жаҳон чемпионатининг илк ярим финал учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

ЖЧ, ½ финал

Франция – Испания 0:2

Голлар: 22 - Микель Оярсабаль, 59 - Педро Порро

Франция: 16. Мик Меньян, 5. Жюль Кунде, 4. Деотшанкюль Упамекано, 17. Вильям Салиба (26. Максанс Лакруа, 30’), 3. Люка Динь, 14. Адриен Рабьо (6. Ману Коне, 46’), 8. Орельен Чуамени, 7. Усмон Дембеле, 11. Майкл Олисе, 10. Килиан Мбаппе, 12. Брэдли Барколья (20. Дезире Дуэ, 57’).

Захира: 1. Брис Самба, 23. Робен Риссер, 2. Мало Гюсто, 15. Ибраима Конате, 19. Тео Эрнандес, 21. Лукас Эрнандес, 13. Н'Голо Канте, 18. Уоррен Заир-Эмери, 24. Райан Шерки, 25. Магнес Аклиуш, 9. Маркус Тюрам, 22. Жан-Филипп Матета.

Испания: 23. Унай Симон, 12. Педро Порро, 22. Пау Кубарси, 14. Эмерик Лапорт, 24. Марк Кукурелья, 16. Родри, 10. Дани Ольмо, 8. Фабиан Руис, 19. Ламин Ямаль, 15. Алекс Баэна, 21. Микель Оярсабаль.

Захира: 1. Давид Райя, 13. Жоан Гарсия, 2. Марк Пубиль, 3. Алехандро Гримальдо, 4. Эрик Гарсия, 5. Маркос Льоренте, 6. Микель Мерино, 9. Гави, 18. Мартин Субименди, 20. Педри, 7. Ферран Торрес, 11. Йереми Пино, 17. Нико Уильямс, 25. Виктор Муньос, 26. Борха Иглесиас.

Огоҳлантиришлар: 9 - Адриен Рабьо, 31 - Марк Кукурелья

61. Ямаль бир неча ҳимоячидан ўтиб, гол урганди, бироқ бу ҳолатда оффсайд бор экан.

59. Франция, Мбаппе, Дешам, нимадир қила оладими?!

58. ГОЛ! Порро ҳисобни иккитага оширди! Испанлар сочиб ташлашди ҳимояни ва Ольмонинг узатмасини голга айлантирди!

55. Барколья яхши вазиятга чиқиб борганди, бироқ тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.

52. Оярсабалнинг кучли зарбаси ноаниқ бўлди.

51. Ямаль бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба берганди, Меньян эса тўпни қайтарди. Қўшимчасига бу вазиятда оффсайд бўлган экан.

🕛 46. Иккинчи бўлим бошланди.

Илк бўлимдан кейинги статистика:

xG - 0,04 - 0,99

Тўп назорати - 45% - 55%

Дарвоза томон зарбалар - 2 - 5

Аниқ зарбалар - 0 - 1

Бурчак зарбалар - 3 - 1

Узатмалар аниқлиги - 84% - 87%

🕘 45+7. Дастлабки бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

44. Испания дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланганди, бироқ бу кейинроқ бекор қилинди. Қизиқ.

38. Испаниядан зўр комбинация ташкил этилди, якуний зарбани Руис берди, бироқ французлар бартараф эта олишди…

37. Порродан зарба энди, буниси ҳам аниқ бўлмади.

36. Баркольянинг зарбаси ҳам ноаниқ кетди.

34. Ольмонинг дарвоза томон йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ бўлди.

🔄 30. Вильям ўзгартирилди, ўрнига Лакруа тушди.

🏥 29. Салиба жароҳат олди шекилли, майдон ўртасига ўтириб олди. Катта эҳтимол ўзгариш бўлади.

24. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.

23. Испания ҳисобни очиб олди, энди буёғига ўйин “ёниши” аниқ!

gettyimages-2285479176-2048x2048.jpg

⚽️ 22. ГОЛ! Оярсабаль пенальтидан гол урди! Микелнинг зарбаси аниқ бўлди!

21. Ҳолат ВАРда кўриб чиқилмоқда.

20. Пенальти, Франция дарвозаси томон! Люка Динь ортидан Ямаль келаётганини кўрмай қолиб, унга зарба бериб юборди.

16. Франция зўр қарши ҳужум ташкил этганди, аммо якуний зарбани берадиган футболчи топилмади.

11. Баэнанинг зарбаси “жонли девор”дан ўтмади.

10. Франция дарвоси томон жуда яқин масофада жарима зарбаси белгиланди, хавфли нуқта.

6. Барколья чапдан олдинга юриш қилди, узатмасини Кубарси бартараф эта олди.

5. Дастлабки дақиқалар фаоллик билан эмас, аксинча, хотиржам бошланди. Тўп назорати испанларда.

🕛 1. Ўйин бошланди!

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг илк ярим финал учрашуви - Франция – Испания баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia