Франция Бразилия ҳамда Германия рекордини такрорлай олмади

Aslanov Jasurbek
15 июл 2026, 02:34
Франция 2014 йилдан буён илк бор ЖЧ финалига чиқа олмади.

Франция терма жамоаси кетма-кет 3 марта жаҳон чемпионати финалига чиқиш “миссия”сини уддалай олмади. Дидье Дешам бошқарувидаги жамоа ЖЧ-2026 ярим финалида Испанияга (0:2) имкониятни бой берди. Французлар Бразилия ва Германия терма жамоалари рекордини такрорлай олишмади. ФРГ терма жамоаси 1982, 1986 ва 1990 йилларда ЖЧ финалларига чиққан. Бразилияликлар эса 1994, 1998 ва 2002 йилларда. Франция терма жамоаси ўйинчилари 2018 йилда жаҳон чемпионлари бўлишган, 2022 йилда эса финалда Аргентинага мағлуб бўлишган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru