UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  2 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  2 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Даврон Файзиев: “Ўз олдимизга қўйган вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз” Янгиликлар

Даврон Файзиев: “Ўз олдимизга қўйган вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз”

Олий лиганинг 11-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида “Шўртан” ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна” бош мураббийи  Даврон Файзиев матбуот анжуманига қатнашди.

- Бугунги рақибимиз жуда жиддий эди. Ушбу жамоа “Локомотив”, “Бунёдкор”, “Пахтакор” каби жамоаларни мағлубиятга учратган. Бугунги учрашув оғир ўтишини билар эдим. Кўрсатмалар бераётганимда бу ҳақида йигитларга айтган эдим. Бир томонлама бугунги ғалабадан хурсандман. Иккинчи томондан йигитларимизда уй ўйинларида кучли ҳаяжон сезилаяпти. Бугунги ўйинда биз бир нечта вазиятлардан фойдалана олмадик. Яхшиямки, стандарт вазиятдан унумли фойдалана олдик.

Олдимизда кубок баҳслари турибди. “Бухоро” жамоаси билан кубок ўйини ва сафарда “Пахтакор” билан ўйинимиз бор.  Бу ўйинларга жиддий тайёргарлик кўрамиз ва ўйлайманки, ўз олдимизга қўйган вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз”-дейди бош мураббий Даврон Файзиев.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика