UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Қатар - Ўзбекистон (матнли трансляция)  12 20:28Ироқ - Иордания. Асосий таркиблар маълум!  0 20:03БАА - Қирғиз Республикаси. Асосий таркиблар маълум  7 19:41"Жассим Бин Ҳамад" терма жамоамиз учун омадли ўйингоҳми?  4 19:38ЖЧ-2026 саралаши. Қатар - Ўзбекистон. Асосий таркибимиз маълум  73 19:25Кувайт - Корея Республикаси, Баҳрайн - Хитой. Онлайн натижа  0 19:05ЖЧ-2026 саралаши. Эрон КХДР устидан қийин ғалабага эришди  72 18:35Амирбек Саидов: "Осиё чемпионатида юқори мақсадни кўзлаганмиз"  0 17:16Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   7 17:04Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  4 16:40Globe Soccer Awards. Кроос, Родри, Беллингем йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси бўлишга даъвогар  3 16:31Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 16:20Globe Soccer Awards. Беш нафар испаниялик мутахассис йилнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогар  3 16:10ЖЧ-2026 саралаши. Австралия ўз уйида Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  15 15:50Футзал. Олий лиганинг 2-тур ўйинларига Андижон мезбонлик қилади  0

Coca Cola Суперлигаси. Энг кўп пенальтини қайси жамоа тепган ва қайси жамоа дарвозасига энг кўп 11 метрли жарима зарбаси белгиланган? Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. Энг кўп пенальтини қайси жамоа тепган ва қайси жамоа дарвозасига энг кўп 11 метрли жарима зарбаси белгиланган?

Биринчи давра кўрсаткичларини сарҳисоб қиламиз.

Ярим мавсум давомида ҳакам томонидан жами 42 маротаба 11 метрли жарима зарбаси белгиланган. Улардан 34 таси голга айланган. 8 та зарба эса стандарт амалга ошираётган футболчининг бошини чангаллашига сабаб бўлган. Баъзи ҳолатларда эса пенальти тегаётган жамоа футболчилари рақиб посбонидан қайтган тўпни дарвоза киритишга муваффақ бўлган.

Биринчи даврада энг кўп "Навбаҳор" фойдасига (5 та) пенальти белгиланган. Наманганликлар уларнинг 3 тасинига голга айлантира олишган. Бу борада энг кам омади кулган жамоа "Сўғдиёна" ҳисобланиб, улар атиги 1 маротаба лотореяга эга бўлган, бироқ Жавоҳир Қаҳрамонов "Қизилқум" дарвозасини ишғол қила олмаган.

"Пахтакор" ва "Қизилқум" дарвозасига эса ҳакам томонидан энг кўп пенальти белгиланган — 7 тадан. Навоийликлар дарвозасига тепилган стандартларнинг 5 таси голга айланган бўлса, пойтахтликлар томон йўлланган зарбаларнинг атиги 4 таси дарвоза тўридан жой эгаллаган. Шунигдек, "Бунёдкор" дарвозаси томон тепилган 5 та пенальтининг 2 тасигина голга айланган.

Учта жамоа — "Навбаҳор", "Олимпик" ва "Бухоро" жарима майдончасида ҳакам 11 метрли нуқтага ишора қилмаган.

Пенальтиларни самарали амалга оширишда "Пахтакор" ва "Нефтчи" етакчи — улар (аниқроғи, Черан ва Табатадзе) 4 та жарима зарбасининг барчасини аниқ амалга оширган. 

Ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориш бўйича энг ёмон кўрсаткич эса "Сўғдиёна"га тегишли. Жиззахликлар қўриқчиси дарвозаси томон белгиланган 4 та энг яқин стандартнинг бирортасини қайтара олмаган.

Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика