UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:12Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 1:0 (матнли трансляция)  3 19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  5 19:08Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" - "Пахтакор" (матнли трансляция)  58 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  13 18:01"Манчестер Юнайтед" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  2 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  3 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим"  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  12

"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин" Янгиликлар

"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"

Теглар :  Торпедо
"Зенит" собиқ футболчиси Борис Чухлов "Торпедо"нинг РПЛдан четлатилишини ортиқча жазо деб ҳисоблайди.

Ўтган ҳафтада Москва клуби РФИ (Россия футбол Иттифоқи) Тартиб-интизом қўмитаси қарори билан келишилган ўйинларни ташкил қилишга уриниш сабабли РПЛда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. "Торпедо"нинг собиқ директори Валерий Скородумовга 10 йилга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолият билан шуғулланиш тақиқланди, клуб эгаларидан бири Леонид Соболевга эса 5 йилга.


"Тўғриси, тушунмадим, клубни нега бундай жазолашди. Футболчилар бутун мавсум бир даража кўтарилиш учун ўйнашди. Биринчи лигадан РПЛга чиқиш осон эмас.

Агар чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин. Ҳакамлар, агентлар, воситачилар, клуб директорлари... Ишонинг, бизнинг органлар буни эплай олади. Лекин бундан нима фойда? "Торпедо"ни бу нуқтаи назардан нотўғри жазолашди.

Клуб раҳбарларини ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун четлаштириш керак – бу рост. Ўз жамоаси иштирокидаги ўйинларга ставка қўйган футболчилар – бундайларга умрбод тақиқ қўйган бўлардим. Лекин клубни бошқа дивизионга ўтказиш билан жазолаб бўлмайди.

Сизнингча, "Торпедо" бошлиқлари нима қилаётганини ҳеч ким билмасмиди? Айниқса, ҳакам, аниқланишича, ростгўйлик билан иш тутди – жамоага ёрдам бериш таклифини қабул қилмади. Унда клубни нега жазолашди? Бу ишда айбдор одамларни четлаштиринг", – деди "Зенит"нинг собиқ ҳужумчиси.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика