

2023 йилнинг ноябрида Бразилия ҳамда Аргентина терма жамоалари баҳсидан олдин "Маракана" трибунасида можаро юзага келган. Полиция мухлисларга қарши "дубинка"ларни ишга солган эди. Тўқнашув 15 дақиқа давом этган.
"Бразилия полицияси Аргентина терма жамоаси ва "Бока Хуниорс" мухлисларини калтаклаганида Винисиус номли намунали етакчи қаерда эди?
Улар болалар, аёллар ва ветеранларни калтаклашади. Улар сени уришса - ҳаммаси жойида. Уларга ҳурматсизлик қилсанг йиғлашни бошлашади" - деди Чилаверт.



