

"Месси жамоаси бразилияликларни мағлубиятга учратиш учун барча нарсага тайёр туриши керак. Неймар, VAR ва ҳакамлар...
Коррупбол (Коррупция ботқоғига ботган КОНМЕБОЛ назарда тутилмоқда) дахшатли. Улар Парагвай - Перу ўйинидаги қилган ишидан кейин ҳам Остохични ҳакам сифатида тайинлашди. У жуда ёмон эди. У Парагвай терма жамоаси сардори Гомесни ноҳақ четлатди, кейин эса перулик футболчига қизил берди.
Мен Мессида 3-4 та ажойиб вазият бўлиб, ўша имкониятлардан 3-4 та гол уришини истардим. Агар шубҳа бўлса ҳакамлар турнир мезбонларига ён босишади. Месси ва унинг жамоадошлари 1000 фоиз куч билан ўйнашлари лозим", - деди Парагвай терма жамоасининг собиқ дарвозабони Хосе Луис Чилаверт.




