

40 ёшли Шарп Чемпионшип, Лига 1 ва Лига 2 каби мамлакатнинг куч жиҳатидан иккинчи, учинчи ҳамда тўртинчи дивизионларида тўп тепиб, АПЛдан ташқаридаги Англия футболининг ҳақиқий афсонасига айланганди.
Умумий ҳисобда Шарп фаолияти давомида 814 та ўйин ўтказиб, 299 та гол урган. У ўз фаолиятини Чемпионшип тарихидаги энг яхши тўпурар (130 та гол) ва Лига 1 тарихидаги голлар сони бўйича бешинчи кўрсаткич соҳиби (111 та гол) мақомида якунламоқда.
"Шеффилд Юнайтед" (10 мавсумда 359 та ўйин) ва "Донкастер" (6 мавсум) клублари Шарп учун иккита асосий жамоа бўлди.



