"Ал Қодисия" ўйинчиси Ал Жобир: "Ғалабаларга ўрганиб қолганмиз ва Осиёда узоққа борамиз"

Sherzod Nurmatov
12 окт 2026, 14:35
"Ал Қодисия" жамоаси аъзоси Абдулмалик Ал Жобир Элит Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 2-тури доирасидаги "Пахтакор"га қарши ўйинга жамоа тўлиқ тайёр эканлигини таъкидлади.

Ал Жобир "Аш Шарқ Ал Авсат" нашрига берган махсус интервьюсида шундай деди:

"Биз доимо тайёрмиз ва ҳар бир ўйинга пухта ҳозирлик кўрамиз. Тўғри, олдиндаги икки ҳафта давомида ўйинлар тиғизлиги сабабли бизда босим бор, аммо "Ал Қодисия" клуби бунга доим тайёр. Умид қиламизки, ғалабали сериямизни давом эттириб, Осиё мусобақасида узоққа борамиз".

Маҳаллий чемпионатдаги ғалабалари ҳақида эса у шундай жавоб берди:

"Худога шукур, биз бунга ўрганиб қолганмиз. "Ал Қодисия" ҳар мавсумда тобора кучайиб бормоқда ва ҳар бир тўқнашувга бор кучимиз билан тайёргарлик кўряпмиз. Худо хоҳласа, "Пахтакор" билан ўйинга тайёрмиз ва ғалаба қозониб, Саудия Арабистонига уч очко билан қайтамиз".

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: aawsat.com