

10 октябрь куни "Олд Траффорд" стадионида бўлиб ўтган учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди, бунда манкунианликлар биринчи бўлиб ҳисобни очган ва ҳатто майдонда сон жиҳатдан кўпчилик бўлиб ўйнаган ҳолда лондонликларнинг ҳисобни тенглаштиришига йўл қўйиб беришди.
Мазкур натижа мавсум бошидаги чуқур инқирозни кўрсатиб турибди. BBC хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" чемпионатнинг дастлабки олтита ўйинидан сўнг сўнгги бор 6 ёки ундан кам очкони 1986/87 йилги мавсумда Рон Аткинсон бошқаруви остида жамғарганди (ўшанда жамоа атиги 4 очко тўплаган). Ўша мавсум давомида Аткинсон истеъфога чиқарилган ва шундан сўнг клуб бошқарувига афсонавий Алекс Фергюсон келган эди.
1992 йилдан бери ҳисоблаб келинаётган Премьер-лига даврида МЮ учун бундай муваффақиятсиз мавсум старти илк бор юз бермоқда.



