UZ

Сўнгги янгиликлар

18:05"Андижон" - "Аркадағ". Асосий таркиблар маълум  5 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  7 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  5 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  7 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  8 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  9 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  12 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  15 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  20 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  7 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  20 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  19

"Челси"нинг янги мураббийи таркиб билан ҳайрон қолдирди. Энди ЧЛда гуруҳдан чиқиш янада қийинроқ бўлади Янгиликлар

"Челси"нинг янги мураббийи таркиб билан ҳайрон қолдирди. Энди ЧЛда гуруҳдан чиқиш янада қийинроқ бўлади

Жамоа кўп тўпга эгалик қилди, аммо бунинг самарадорлиги кам бўлди.


"РБ Зальцбург"га қарши ўйинда очколар йўқотилди.


Грэм Поттер ушбу ўйинга қадар топ-клубни бошқармаган. Аммо, унинг "Брайтон"и катта жамоалардек ўйнашга ҳаракат қилди — прессинг билан ва тўпга кўп эгалик қилиш билан. "Челси" ҳам илк дақиқалардан шундай футболчи кўрсатди. Бир тарафдан, дастлабки 40 дақиқада зарбалар бўйича кўрсаткич "Челси" томонида эди — 8:0. Бошқа томондан, бутун биринчи таймдаги аниқ зарбалар фарқи 1:0 эди, ҳа, "Зальцбург" ҳисобига.


Челси

Рахим Стерлинг - 48'

Лига Чемпионов - группа E . 2-тур

15/09/2022, 01:00

1
:
1
Тугади

Зальцбург

Ноа Окафор - 75'

Стадион: Stamford Bridge, 38818 томошабин

Бош ҳакам: Ivan Kruzliak

45'
90'
48'  Рахим Стерлинг
48'  Мэйсон Маунт
66'  Пьер-Эмерик Обамеянг (Армандо Броя)
66'  Кай Хаверц (Рубен Лофтус-Чик)
79'  Рис Джеймс
81'  Матео Ковачич (Конор Галлахер)
81'  Сесар Аспиликуэта (Хаким Зиеш)
84'  Рахим Стерлинг (Кристиан Пулишич)
46'  Мауритс Кьергор (Люка Гурна-Дуат)
70'  Беньямин Шешко (Чиквубуйке Адаму)
70'  Лука Сучич (Dijon Kameri)
75'  Ноа Окафор
75'  Чиквубуйке Адаму
76'  Чиквубуйке Адаму
77'  Страхиня Павлович
78'  Андреас Ульмер
85'  Ноа Окафор (Секу Койта)
89'  Николас Капальдо


"Челси"нинг тажозувкор ўйини схема билан ҳам боғлиқ эди. Поттер кутилмаганда мудофаада иккита марказий ҳимоячи билан ўйнашга қарор қилди. Тухель қўл остидаги "Челси" ва Поттернинг "Брайтон"ида учталик марказий ҳимоячи схемаси устунлик қиларди.


Айтганча, марказий ҳимоячилар танлови ҳам кўпчиликни ажаблантирди. Барқарор Тьяго Силва (у келаси ҳафтада 38 ёшни қарши олади) билан янги ўйинчилар бўлмиш Кулибали ёки Фофана эмас, Аспиликуэта чиқди. Марказий ҳимоячиларнинг ўртача ёши 35лар атрофида эди.



Айтиш мумкинки, биринчи бўлимнинг энг қизиқарли лаҳзаси бош ҳакамнинг ускуналар билан "вақтни олиши" бўлди (у уч дақиқадан кўпроқ вақт давомида микрофонга нима бўлганини аниқлашга уринди), аммо биринчи тайм сўнггида анча баҳсли вазият содир бўлди. Ковачич жарима майдончаси ичига кирди ва тўп рақиб қўлига тегди. "Челси" ўйинчилари пенальти талаб қилишди, аммо ҳакам "йўқ" деди. Аммо, танаффусдан сўнг гол уришди.


"Челси" бир неча паслар билан ўз жарима майдонларидан рақибникига ўтиб кетишди, Стерлинг эса дастлаб тўпни ўзига ўнглаб олди ва иккинчи тегиниш билан узоқ бурчакка уни аниқ йўналтирди. Маунт катта эҳтимол билан айнан Стерлингга пас бермаганди, аммо деярли ассист рўй берди. Аммо, ассист тўпга базўр теккан Обамеянг ҳисобига ёзилди.


ВИДЕО  ЕЧЛ. "Челси" - "Зальцбург" 1:1


"Челси" голдан сўнг устунликни беришни хоҳламади. Жамоа ўйин давомида 72% тўпга эгалик қилди. Аммо, "Зальцбург" тезкор ҳужумга ўтиб кетди, бу вақтда Ковачич тўқнашувдан сўнг рақиб ярим майдонида ётган эди. Аммо, Окафорнинг якунловчи зарбасини мураббий марказга қўйган Аспиликуэта ёпа олмади. Мендининг жароҳати сабаб дарвозага қўйилган Кепада қутқариш учун имконият кам эди.



Шундай қилиб "Челси" Чемпионлар Лигасини иккита ўйиндаги бир очко ва "E" гуруҳидаги сўнгги ўрин билан бошламоқда. 



"Челси" (Англия) – "Ред Булл" (Австрия) 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 48 Стерлинг, 1:1 – 75 Окафор.

"Челси": Аррисабалага, Джеймс, Аспиликуэта (Зиеш, 81), Тиаго Силва, Кукурелья, Ковачич (Галлахер, 81), Жоржиньо, Маунт, Хавертц (Лофтус-Чик, 66), Обамеянг (Броя, 66), Стерлинг (Пулишич, 84).

"Ред Булл": Кен, Дедич, Бернардо, Павлович, Ульмер, Зайвальд, Сучич (Камери, 70), Капальдо, Кьергор (Гурна-Дуат, 46), Окафор (Койта, 85), Шешко (Адаму, 70).

Огоҳлантиришлар: Адаму (76), Павлович (77), Ульмер (77), Джеймс (79), Капальдо (89).



Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика