UZ

Сўнгги янгиликлар

09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  0 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  0 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  5 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  1 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  20 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  10

"Челси"дан "Бунёдкор"га ўтиб, Ўзбекистон чемпионатини ютган бразилиялик мураббий ҳозир қаерда? Янгиликлар

"Челси"дан "Бунёдкор"га ўтиб, Ўзбекистон чемпионатини ютган бразилиялик мураббий ҳозир қаерда?

Ўтмишда мухлисларнинг диққат марказида бўлган, аммо сўнгги пайтларда катта саҳнадан бироз чекинган футбол кишилари ҳақида маълумот берувчи рукнимиз давом этади.

2008 йилда Миржалол Қосимов терма жамоага ўтиб кетганидан кейин "Бунёдкор" мураббийи сифатида Бразилия футболи афсонаси Зико таништирилди. 

Миржалол Қўшоқович бунга қадар жамоани Осиё Чемпионлар Лигаси  ярим финалига олиб чиққанди. Финал остонасида "Аделаида Юнайтед" (Австралия) тўсиғидан ўтолмаган Зико эса мавсум якунида Москванинг ЦСКА клубига ўтиб кетди. 

"Қалдирғочлар" рулида Амет Мемет ҳамда Ҳикмат Эргашевнинг қисқа муддатлик фаолиятидан кейин бошқа бир бразилиялик — Луис Фелипе Сколари олиб келинди. 2002 йилги мундиал ғолиби, 2004 йилги Европа чемпионати финалчисининг Тошкентда ишлаши "Бунёдкор" учун йилига 13 млн еврога тушган. Сколари ўша пайтда жаҳоннинг энг кўп маош олувчи мураббийи ҳисобланарди.

Бразилиялик мураббийнинг "Бунёдкор"дан олдинги клуби Лондоннинг "Челси"си бўлганди.

Тошкентдаги 1 йиллик фаолиятидан кейин ўз ватанига қайтган Сколари 2012 йилда Бразилия терма жамоаси бошқарувига олиб келинди. Унинг олдига 2014 йилги жаҳон чемпионатида зафар қучиш вазифаси қўйилганди. Аммо унинг терма жамоадаги фаолияти мамлакат футболи тарихидаги энг йирик шармандалик билан якунига етди.

Сколари айни пайтда Бразилия чемпионатида фаолият юритмоқда. У "Гремио" клуби бош мураббийи ҳисобланади.

Маълумот учун, Луис Фелипе Сколари ўз вақтида Қувайт, Япония ва Хитой чемпионатларида ҳам фаолият юритган. Қуйида эса унинг бошчилигидаги "Бунёдкор" ҳамда Наманганнинг "Навбаҳор" клуби ўртасидаги баҳсни томоша қилишингиз мумкин (16.05.2010).

НАВБАҲОР - БУНЁДКОР - 1:2 (0:0)
16.05.2010. 9-тур. Наманган. “Марказий” стадион. 28979 томошабин.
Бош ҳакам:
Эрматов Равшан - 9,6
Голлар: 0:1 - Исмоилов Анзур, 59. 0:2 - Кападзе Тимур, 71. 1:2 - Шарофетдинов Дилшод пенальти, 90+3.
НАВБАҲОР: Павленко Микола; Половков Александр; Бердимуродов Раҳматулло; Мамадалиев Суннатилла; Целих Юрий (Кривий Максим, 81); Маҳмудов Алишер (Нагаев Иван, 67); Валижонов Отабек; Холмуродов Акмал; Храмцов Алексей; Жўраев Ғайрат (Султонов Тимур, 60); Шарофетдинов Дилшод
БУНЁДКОР: Нестеров Игнатий; Ристич Стевица (Кападзе Тимур, 71); Ғофуров Анвар; Ҳайдаров Азиз; Эдсон Рамос; Денилсон (Солиев Анвар, 89); Ҳасанов Жасур; Жўраев Саҳоб (Мельзиддинов Руслан, 46); Исмоилов Анзур; Жоао Виктор; Жепаров Сервер
Огоҳлантиришлар: Мамадалиев Суннатилла, 38; Исмоилов Анзур, 44; Денилсон, 47; Мельзиддинов Руслан, 72; Ҳасанов Жасур, 76.

Мессининг ўрнини босиши кутилган Деулофеу ҳозир қаерда?

Муаллиф :
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика