

"Челси" ярим ҳимоячиси Андрей Сантосни "Ноттингем Форест"даги ижарадан қайтариб олишга тайёр, дея хабар берди Фабрицио Романо.
Малумотларга кўра, "кўклар" 19 ёшли Сантоснинг "Ноттингем Форрест"даги ижараси бундай давом этаётганидан норози. Бразилиялик футболчини ижарасидан чақириб олиш бўйича ички қарор аллақачон қабул қилинган ва яқин ҳафталарда ҳеч нарса ўзгармаса, бу ҳақда расман эълон қилинади.
Андрей Сантос жорий мавсум "Ноттингем Форрест" таркибида 2 та ўйинда ҳаркат қилди.



