"Челси" янги бош мураббий бир қарорга келди

16 май 2026, 08:40
"Реал"нинг собиқ бош мураббийи Хаби Алонсо келаси мавсумда Лондон "Челси"сининг бош мураббийи бўлиши мумкин.

Бу ҳақда talkSPORT журналисти Бен Джейкобс ўзининг Х ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манбага кўра, Лондон клуби ҳозир эътиборини бутунлай Англия Кубоги финалида "Манчестер Сити"га қарши ўтказиладиган ўйинга қаратган. Бироқ ўйиндан кейин "аристократлар" раҳбарияти мутахассис билан музокараларни қайта бошлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Алонсо 2025 йил июнидан 2026 йил 12 январигача "Реал"ни бошқарган. Мураббий сифатида 28 ўйин ўтказиб, 20 та ғалаба, 3 та дуранг ва 5 та мағлубият қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: talkSPORT

Сўнгги янгиликлар

Барча ›