U-17 Осиё Кубоги. Япония – Ўзбекистон 0:1 (матнли трансляция)

Sherzod Nurmatov
19 май 2026, 19:10
U-17 Осиё Кубоги ярим финали доирасидаги баҳс старт олишига оз вақт қолди.

U-17 Осиё Кубоги

1/2 финал

Япония – Ўзбекистон 0:1 LIVE

Жидда. “King Abdullah Sports City Hall Stadium”. 18:00

Ҳакамлар: Ҳариш Кунду (Ҳиндистон), Арун Пиллаи (Ҳиндистон), Паттарапонг Кижсатҳит (Таиланд), Виват Жумпаун (Таиланд)

Гол: Асилбек Алиев (пенальти) 27

Япония: 1.Косеи Ошита, 3.Антони Удемба, 8.Такеши Вада, 9.Эито Такаки, 10.Маки Китаҳара, 13.Чимезиэ Эземуокве, 15.Рёма Цунейоши (14.Тафуку Сатоми, 46), 16.Казато Кимура (18.Рекуто Шираогава,61), 17.Йошики Фужимото ( 6.Сора Иватсуши,46), 20.Йошито Кумада, 21.Арата Окамото.

Захира: 12.Ренто Кида, 23.Коки Такаҳаши, 2.Юто Ивашита, 4.Юзо Такеучи, 5.Сосуке Ҳоши, 7.Каижи Чонан, 11.Какеру Саито, 19.Шун Татеми, 22.Коки Кураҳаши.

Ўзбекистон: 1.Олимжон Шомуротов, 4.Муҳаммад Ҳакимов, 6.Муҳаммад Маматов ( 10.Миркомил Муродов, 46), 7.Амирхон Эркинов, 8.Ислом Равшанов, 9.Асилбек Алиев, 11.Суҳроб Садиржонов (14.Муҳаммадодилхон Орифхонов, 64), 13.Миржамол Анваров, 16.Адис Абдунабиев (2.Машҳур Абдисолиев, 64), 19.Аҳрор Равшанбеков, 22.Абубакир Раҳимов.

Захира: 12.Меҳрож Сирожиддинов, 21.Абдулборий Зоиджонов, 5.Элсевар Олимов,15.Нурмуҳаммад Ўктамов, 17.Жаҳонгирмирзо Ўктамбоев, 18.Фарруҳ Ҳайитмуродов, 20.Лазиз Абдураимов, 23.Рустам Алиев.

64. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Суҳроб Садиржонов ўрнига Муҳаммадодилхон Орифхонов, Адис Абдунабиев ўрнига Машҳурбек Абдисолиев тушди.

59. ЗАРБАААА. Суҳроб Садиржонов катта тезликда кириб бориб зарба берди. Дарвозабон ўз ўрнида.

50. Япония ҳисобда ортда бормоқда ва кетма-кет ҳужумлар уюштиряпти.

46. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Муҳаммаджон Маматов ўрнига Миркомил Муродов.

Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

43. ЗАРБААА. Бурчакдан кейинги комбинациядан сўнг зарба бердик. Рақиб посбони тўпни қайтарди.

38. Садиржонов қанотдан кириб борди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этди.

34. Устунлик терма жамоамизда. Равшанбеков тўп билан зўр муомала қивоти.

27. ГОООООООООООООЛ. Асилбек Алиев 11 метрлик нуқтадан зарба йўллашда адашгани йўқ, 0:1

25. ПЕНАЛЬТИИИИ. Япония дарвозасига пенальти белгиланди. Равшанбековни охири йиқитиб тўхтатишди, бошқа йўли қолмаганди. Пенальти тепамиз.

21. ЗАРБААА. Абубакир Раҳимовнинг зарбаси дарвозага аниқ борди.

16. Футболчимиз жарима майдончаси ичида йиқитилди. Ҳакам жим.

14. Ўйин майдон марказида кечмоқда.

7. Япониянинг ҳужумини бартараф этдик.

2. ЗАРБААА. Суҳроб Садиржонов рақиб жарима майдончаси ичига кириб бориб зарба берди. Ноаниқ лекин хавфли.

  • Икки терма жамоа аъзолари майдонга чиқиб келди.

  • Маълумот учун, терма жамоамиз чорак финалда Жанубий Кореяни мағлуб этганди.

  • Ўйин бошланишига барча нарса шай.

  • Ўсмирларимиз бугун Осиё Кубоги финали йўлланмаси учун Япония билан куч синашади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›