

Айрим манбалар ва ижтимоий тармоқларда мазкур учрашув учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Нидерландия терма жамоасига 300 минг доллар миқдорида маблағ тўланиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати ушбу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди. Айтилишича, мазкур ўртоқлик учрашуви учун Нидерландия футбол федерациясига ҳеч қандай маблағ тўланмайди.
Учрашувни ташкил этиш билан боғлиқ стадион ижараси, хавфсизлик, трансляция ҳамда бошқа ташкилий харажатлар эса томонлар ўртасидаги келишувга мувофиқ тенг тақсимланади.
Эслатиб ўтамиз, Фабио Каннаваро қўл остидаги миллий жамоа 8 июнь куни Нью-Йоркдаги "Icahn Stadium"да Нидерландияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.



