Расман: Ислом Аҳмедов йил охиригача “Андижон” бош мураббийи вазифасида қолади

Sherzod Nurmatov
19 май 2026, 16:53
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Маълумки, шу йилнинг 14 апрель санасида Ислом Ғуломович Аҳмедов “Андижон” клубига вақтинча бош мураббий лавозимига тайинланганди.

Ортда қолган вақт давомида жамоа унинг бошчилигида ҳозирга қадар Суперлига ва Кубок баҳсларида умумий ҳисобда 5 ўйинда 4 та ғалаба ва 1 та дуранг қайд этди.

2.jpg

Табиийки, натижалар ижобий кўриниш олгач, мухлисларда ҳам ижобий кайфият ҳукм сурмоқда.

Клуб раҳбарияти эса камида мавсум охирига қадар Ислом Аҳмедовни бош мураббий лавозимида қолдиришга қарор қилди. Эндиликда Ислом Аҳмедов вақтинчалик эмас, балки тўлақонли равишда расман бош мураббийга айланди.

Бундан кейин ҳам Аҳмедов ва унинг штабига ишонч билдирилишда давом этилади ва ижобий натижалар бардавом бўлишини тилаб қоламиз”, – дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Андижон" матбуот хизмати