

“BBC Sport” хабарига кўра, бунга АПЛ доирасида "Тоттенхэм"га қарши кечган уй учрашуви (0:2) олдидан содир бўлган воқеа сабаб бўлган. Ўша баҳсни ҳужумчи Жоао Педро сонининг тўрт бошли мушаги жароҳати туфайли кутилмаганда ўтказиб юборганди.
Фэнтези-футболда иштирокчилар ҳақиқий ўйинчилардан иборат виртуал жамоаларни тузишади ва футболчиларнинг реал ўйинлардаги ҳаракатларига қараб очко олишади. Ҳар бир тур олдидан фойдаланувчилар таркибни ўзгартириши, жумладан, жароҳат олган ўйинчиларни чиқариб ташлаши мумкин.
Бир нечта таниқли блогерлар футболчи Морган Роджерс ҳамда "Челси"нинг қатор ходимлари учрашув бошланишидан олдиноқ Педрони ўзларининг виртуал жамоаларидан чиқариб юборишганига доир далилларга эга эканликларини билдиришди. Ваҳоланки, клуб ҳужумчининг жароҳати ҳақида расман хабар бермаган эди.
Ушбу ҳодисадан сўнг "Челси" раҳбарияти ходимларга хат йўллаб, фэнтези-футбол ва бошқа оммавий ўйин платформаларида инсайдерлик маълумотларидан фойдаланишнинг эҳтимолий оқибатларини эслатди.
"Челси" бош мураббийи Хаби Алонсо "Тоттенхэм"дан учралган мағлубиятдан кейин бу вазиятдан бехабар бўлганини таъкидлади:
"Мен фэнтези-футболга қизиқмайман, шу сабабли бундан хабарим бўлмаган".
Клубда ушбу ҳолат якка тартибдаги истисно деб ҳисобланмоқда ва ҳозирча ходимлар учун қўшимча чекловлар жорий этиш режалаштирилмаяпти.



