“Цементчи” навбатдаги учрашувга таёргарликни бошлади
20 окт 2017 14:31
Янгиликлар
“Цементчи” навбатдаги учрашувга таёргарликни бошлади
Қолган 4та учрашувда жамоамиз рақиблардан яна 2 очко олса, "Цементчи" олий лига йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритади. Бу вазифани эса футболчиларимиз навбатдаги турнинг ўзидаёқ хал қилиш мақсадида. Бу галги рақибимиз Қаршининг “Насаф-2” жамоасидир.
Андижонга қарши учрашувдан сўнг, жамоамиз аъзоларига икки кунлик дам олиш имконияти берилди. Куни кеча яна ўз қароргоҳида йиғилди ва навбатдаги баҳсга таёргарликни бошлашди.
Жамоамиз машғулот ўташ учун йиғилиб турган вақтда, стадионга Ўзбекистон миллий телерадиокампанияси вакиллари кириб келишди. Меҳмонлар машғулот давомида жамоамиз аъзоларини тасвирга олишиб, улар ҳақида махсус кўрсатув таёрлаш мақсадида ташриф буюришганлигини билдиришди.
"Цементчи" навбатдаги учрашувни 21 октябрь шанба куни марказий “Цементчи” ўйингоҳида Қаршининг “Насаф-2” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув соат 15:00 да бошланади.


"Цементчи" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар