UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  1 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  2 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  4 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  13 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0

"Бухоро": Улуғбек Бақоевни табриклаймиз! Янгиликлар

"Бухоро": Улуғбек Бақоевни табриклаймиз!

Бухоро футболи ҳақида гап кетганида, Улуғбек Бақоев номини ҳам эслаб ўтиш лозим бўлади.

Футболчилик даврида тўпурарлик маҳорати эвазига минглаб ишқибозлар қалбидан жой олган Бақоев, жорий йил мураббийликдаги дастлабки қадамларини ташлаб, бу борада ҳам қисман бўлсада ўзини кўрсатишга эришди. «Бухоро»нинг бу йилги мавсумдаги ижобий иштирокида шубҳасиз, Бақоевнинг ҳиссаси беқиёсдир.

Бугун “Бухоро” футбол клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоевнинг туғилган куни. Жамоамиз устози ўзининг 40 ёшини қарши олмоқда. Шу муносабат билан “Бухоро” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва клубнинг барча ишчи-ходимлари Улуғбек Истамовични таваллуд айёми билан муборакбод этади.

У кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва мамлакатимиз футболини ривожлантириш йўлидаги фидокорона ишларида улкан муваффақиятлар тилаймиз.

“Бухоро”нинг ажойиб анъаналарини давом эттириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ижобий самара беради ва бу ўзбек футболи обрўсини халқаро ареналарда янада юқори кўтаришга ҳисса қўшади деб ишонамиз. Умид қиламизки, Улуғбек Истамович қўл остида “Бухоро” футбол клуби келгусида ёрқин ғалабалар орқали янгидан-янги марраларни забт этади.

Хурматли, Улуғбек Истамович оила аъзоларингиз, яқинларингиз ва барча бухоролик футбол мухлислари бахтига доимо соғ бўлинг! Сиз бизнинг ардоқли кишиларимиздан бирисиз! Зафарли ғалабаларда хамиша бирга бўлайлик! Тилагимиз, ҳар доим шундай элимиз ардоғида бўлинг!

"Бухоро" матбуот хизмати.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика