"Буни сўз билан ифодалаб беролмайман". Мбаппе — Франциянинг Испаниядан учраган мағлубиятидан кейинги ҳис-туйғулари ҳақида

15 июл 2026, 08:14
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЖЧ-2026 1/2 финалида Испания терма жамоасидан қабул қилинган мағлубиятдан (0:2) кейинги туйғулари билан ўртоқлашди.

"Ҳамма қатори мени ҳам ҳафсалам пир бўлди. Финалга чиқиш, мамлакатимизга яна бир бор орзу қилиш имкониятини бериш ва тарихга кириш бизнинг бош мақсадимиз эди… Энди биз бу мағлубиятни бошимизни баланд кўтарган ҳолда қабул қилишимиз керак. Бу жуда катта алам ва тушкунлик, буни сўз билан таърифлаб беролмайман. Энди куч тўплашимиз, таътилга чиқишимиз ва олдинга ҳаракат қилишимиз керак. Футбол ҳеч кимни кутиб турмайди, клуб ва халқаро миқёсда ҳали кўплаб воқеалар содир бўлади", — дея Мбаппенинг сўзларини келтиради "RMC Sport" "M6" нашрига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: RMC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›