"Тарих уларни руҳлантиради". Тухель — ЖЧ-2026 ярим финалидаги Англия — Аргентина баҳси ҳақида

15 июл 2026, 09:25
Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель 2026 йилги жаҳон чемпионати ярим финал учрашуви олдидан Аргентина терма жамоаси ҳақида гапирди.

"Мен Аргентинанинг баъзи футболчиларини танийман ва уларга мураббийлик қилганман. Мен буни ҳис қиляпман ва бу яққол кўриниб турибди — уларда ўзига хос кучли энергия бор. Бу улар мағлубиятга учраётганда ёки ўйинлар кескин тус олганда жуда сезилади. Уларни мағлуб этиш қийин. Бу — ҳақиқат. Улар кучли жамоа ва деярли тўрт йил олдингидек таркибга эга. Жамоадаги бирдамлик ва уларнинг қандай қурбонликларга тайёрлиги кўриниб турибди. Улар ютқазаётганда саросимага тушиб қолишмайди ва ўз услубларига ишонишади. Уларнинг ўйин услуби жуда эҳтиросли. Қатарда ҳам шундай эди, ҳозир ҳам шундай. Уларда ўша мураббий ишламоқда.

Ва, албатта, тарих ҳам уларни руҳлантиради ва улар учун жуда катта аҳамиятга эга. Биз айнан шундай қаршиликни кутмоқдамиз ва бунга тўқнаш келамиз. Лекин биз ҳам худди шундай эҳтирослимиз. Бизда бунга қарши тура оладиган ирода ва зарур менталитет мавжуд. Ва биз бунга тайёрмиз", — дея Тухельнинг сўзларини келтиради "The Telegraph".

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›