Бундеслига. "Боруссия" Д ғалабага эришиб, лига кумуш медалларига эга чиқди

9 май 2026, 01:26
Бундеслиганинг 33-турида Дортмунднинг "Боруссия"си ўз майдонида "Айнтрахт"ни кичик ҳисобда мағлуб этиб, мусобақанинг кумуш медалларига эга чиқди.

Нико Ковач бошқарувидаги жамоа мавсум якунига бир тур қолганида 3-ўриндаги “Лейпциг”дан 8 очкога ўтиб кетди ва 2-ўринни ўзига кафолатлади.


Манба: championat.asia