UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  0 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  1 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  14 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  130 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  2 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Локомотив" Янгиликлар

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Локомотив"

Бугун олий лиганинг 25-туридан ўрин олган тўртта учрашув ўтказилади. "Қизилқум" ўз майдонида амалдаги чемпион "Локомотив"ни қабул қилади.

"Локомотив" турнир пешқадами ва катта эҳтимол билан бу йил ҳам чемпионликни қўлдан бой бермайди. Аммо бугунги қарама-қаршилик иккала жамоа учун ҳам муҳим. "Қизилқум" жадвалда 30 очко жамғарган ҳолда 11-ўринни эгаллаб турибди. 

"Қизилқум" ўтган турда ўйнамади, лекин ўз ҳисобига уч очко ёзиб қўйди. Бунга сабаб, "Обод"нинг четлатилгани ва рақибига техник ғалаба ёзилгани. Бу жамоа охирги марта 30 сентябрь куни ўйин ўтказганди. Мана энди орадан 20 куун ўтиб "Қизилқум" яна расмий баҳсда майдонга тушади. 

Ўтган 20 кун оралиғида жамоанинг жисмоний ҳолати қандай бўлди? Ўйин амалиёти бўлмагани "Қизилқум"га таъсир кўрсатган бўлиши мумкинми? Ўйлаймизки, бугунги баҳс мана шу саволларга ҳам жавоб топади. "Обод" билан ўйналмаган ўйиндаги техник ғалабани ҳисобга олмаганда, навоийликлар иккинчи даврада ҳозирча битта ғалабага эришишди. Жамоа ўз майдонида "Қўқон-1912"дан устун келган. 

Биласизми? Агар "Қизилқум" бугун ғалаба қозонса, бу навоийликларнинг уйдаги бешинчи ғалабаси бўлади. Чунки жамоа бунгача тўрт марта зафар қучган: "Навбаҳор", "Машъал", "Шўртан" ва "Қўқон-1912" устидан. Аммо бугунги рақиб энг жиддий рақиб. Шу боис учрашувга бўлган қизиқиш юқори. 

"Локомотив" иккинчи даврани яхши бошлади. "Темирйўлчилар" қаторасига бешта ўйинда мағлуб бўлишмади: тўрт ғалаба ва бир дуранг. Шундан кейин кетма-кет икки мағлубият кузатилди. "Локо" "Пахтакор" ва "Насаф" клубларига ютқазиб қўйди. Аммо охирги икки беллашувда "Локо" яна ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқди. 

Факт: "Локомотив" охирги икки йилдан бери "Қизилқум" майдонидан гол ўтказмай зафар қучиб келмоқда. Ва охирги иккала баҳсда ҳам "темирйўлчилар" ҳужумчиси Марат Бикмаев гол уришга эришган. 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика